Tizimda navbatdagi tayinlovlar amalga oshirildi
Туман ҳокимининг навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди.
Ўтказилган қабул давомида ҳудудлардан келган фуқароларнинг соғлигини тиклаш, моддий ёрдам, уй- жой, оқова сув, кадастр тадбиркорлигини бошлашда амалий ёрдам, кредит ва бошқа масалалар билан боғлиқ 50 нафарга яқин мурожаатлари тингланди.
Қабул давомида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мақсуд Қурбонбоев, туман ҳокми Муродбек Давлатов ҳамда сектор раҳбарлари иштирок этдилар ва билдирилган мурожаатларга жойида ўрганилиб ижобий ҳал этиш чоралари кўрилди ва фуқароларга тушунтиришлар бердилар.
Ўрганилиши муддат талаб қиладиган масалалар юзасидан масъулларга белгиланган тартиб асосида кўрсатма ва топшириқлар берилди.