Инсонларни қадрлаш, нуронийлар оилалар холидан хабар олиш, беморларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш халқимизга хос фазилатлардан биридир.
Хонқа туман ҳокими Муродбек Давлатов ҳамда туман прокурори Учқун Салаевлар якка ёлғиз кексалар хонадонларида бўлиб, нуронийлар дуоларини олдилар.
Айни дамда тумандаги ёлғиз ва ёлғиз яшайдиган 30 нафар нуронийлар рўйхатга олинган бўлиб, саховатли инсонлар кўмаги билан уларга озиқ-овқат маҳсулотлари ва эҳтиёжларидан келиб чиқиб зарурий маиший техникалар етказилди.