Tizimda navbatdagi tayinlovlar amalga oshirildi
Туман ҳокими М.Давлатовнинг навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди.
Қабул жараёнида 100 дан ортиқ фуқароларнинг тадбиркорлик билан шуғулланиш учун, бандлик, электр ва газ бўйича муаммолар, кредит ҳамда уй-жой олишда ёрдам бериш ва бошқа масалалар бўйича мурожаатлари тингланди.
Шунингдек қабулда туман ҳокими ўринбосарлари, туман Халқ қабулхонаси мудири З. Маткаримова, мутасадди ташкилотлар раҳбарлари, маҳалла фуқаро йиғинлари раислари қатнашдилар.
Қабулда фуқаролар томонидан билдирилган ҳар бир масала юзасидан ҳуқуқий маслаҳатлар ва тегишли мутасаддиларга топшириқлар берилиб борилди. Ҳар бир мурожаат қайд этиб, ижрочиларга тегишли муддатлар белгиланди.
Хонқа туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.