Tizimda navbatdagi tayinlovlar amalga oshirildi
Давлат дастурларининг ижросини таъминлаш, фуқароларнинг яшаш шароитларини яхшилаш, уларга хизмат кўрсатишни янги поғонага олиб чиқиш мақсадида туманимизда кенг кўламли бунёдкорлик ишлари олиб борилмоқда.
Туман ҳокими М. Давлатов 1-сектор ҳудудидаги “Дўстлик”, “Илғор” ва “Ватанпарвар” маҳалларидаги ижтимоий аҳамиятга эга объектлар билан танишди.
“Дўстлик” маҳалласида қурилаётган 7та 5 қаватли, 210 хонадонга мўлжалланган турар жойлар қурилиши жараёни билан танишди. Қурувчиларга яратиб берилган шароитлар ва сифатли қурилиш материаллари таъминоти масалалари бўйича улар билан суҳбатлашди.
Мазкур турар жойларни ўз муддатларида фойдаланишга топшириш Президентимизнинг тураржойга эҳтиёжи бор оилаларни турар жойлар билан таъминлаш борасидаги топшириқлари ижросини таъминлайди.