Tizimda navbatdagi tayinlovlar amalga oshirildi
Ижтимоий тармоқларда Хонқа тумани Катта Жирмиз қишлоғининг “Катта куч” маҳалласи “Миробод” кўчаси ҳудудида захкаш устига қурилган кўприк таъмирталаб аҳволга келгани ҳақида видеомурожаат тарқалди.
Ушбу мурожаат “Хонқа туман йўллардан фойдаланиш” унитар корхонаси мутахассислари томонидан жойида ўрганилди. Мазкур кўприк бундан қирқ беш йил муқаддам қурилган бўлиб, аварияолди ҳолатига келиб қолган.
Кўприкнинг икки томонида панжара мавжуд эмас.
Ўрганишдан кейин кўприкнинг синган плитаси янгисига алмаштирилди.
Туман ҳудудида “Хонқа туман йўллардан фойдаланиш” унитар корхонасига қарашли 71та кўприк бўлиб, мазкур кўприк эса корхонага қарашли эмас. Тегишлилиги бўйича тўла таъмирлаш ишлари ни олиб бориш учун масъул ташкилотга бу ҳақда хабар берилган.
Маълумот учун айтиш керакки, “Катта куч” маҳалласи “Обод маҳалла” давлат дастурига киритилган бўлиб, маҳалланинг ички йўллари –жами 14.2 километрида таъмирлаш ишлари режага киритилганди. Жумладан, 12.77 километр қисмига ШПС (шағал-қум аралашмаси), 0.88 километр қисмига эса асфатобетон ётқизиш ишлари қилиниши керак эди.
Ўтган даврда маҳалланинг “Миробод”, “Ёрқин йўл”, “Катта куч”, “Дўстлик”, “Бунёдкор”, “Парвоз”, “Тинчлик” кўчаларидаги 12.77 километр ички йўлларга шағал-қум аралашмаси ётқизиш ишлари тугалланди. Шунингдек, учта кўчанинг 1.5 километр йўлларига асфальт ётқизилди. Маҳаллада дастур бўйича таъмирлаш, бунёдкорлик ишлари давом қилмоқда.