Tizimda navbatdagi tayinlovlar amalga oshirildi
|
|
-----------------------------------------------------------------------------« 25 » май 2019 йил № 2689к Хонқа шаҳарчаси
Хонқа тумани Намуна қишлоғи “Ёш куч” маҳалласидан “Обод қишлоқ” Давлат дастури асосида фуқаро Каримов Элдорга «Мини футбол» майдончаси қурилишига доимий фойдаланиш учун ер майдони ажратиб бериш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 февралдаги ““Обод қишлоқ” дастурини 2019 йилда амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги
ПҚ-4201-сонли карори ижросини таъминлаш мақсадида Хонқа шаҳарчаси Ал-Хоразмий кўчаси 41а-уйда яшовчи фуқаро Каримов Элдорнинг туман ҳокими номига “Обод қишлоқ” Давлат дастури асосида Намуна қишлоғи “Ёш куч” маҳалласидан мини футбол майдончаси қуриш учун ер майдони ажратиб беришни сўраб йўллаган 2019 йил 16 майдаги
К-4-885-сонли мурожаати ва унга илова қилинган ҳужжатларни, туман ер ресурслари ва давлат қадастри бўлимининг хулосаси ва Хоразм вилояти архитектура ва қурилиш бош бошқармасининг хулосаларини, ушбу ҳудуднинг тасдиқланган бош режасини, қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган бошқа эхтиёжлар учун ер участкаларини бериш
(реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича туман комиссиясининг ер ажратиш далолатномасини кўриб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 июндаги “Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини доимий фойдаланишга беришнинг замонавий ва шаффоф механизмларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 493-сонли қарори билан тасдиқланган Низомнинг талабларига, Ўзбекистон Республикаси “Ер кодекси”нинг ва “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6-моддаларига асосан
Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:
- Туман ҳокимлиги ҳузуридаги қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган бошқа эхтиёжлар учун ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича туман комиссиясининг ер майдони ажратиш ҳақидаги далолатномаси маъқуллансин.
- “Обод қишлоқ” Давлат дастури асосида Хонқа шаҳарчаси Ал-Хоразмий кўчаси
41а-уйда яшовчи фуқаро Каримов Элдорга Намуна қишлоғи “Ёш куч” қишлоқ хўжалиги экин ерлари тоифасига кирган, туман заҳира экин ер майдонлари ҳисобида турган қишлоқ ер харитасининг 118-қисм контуридан “Мини футбол” майдончаси қурилиши учун балл бонитети 40 балли 0,10 гектар экин ер майдони доимий фойдаланиш учун ажратиб берилсин. - Фуқаро Каримов Элдорга:
- ушбу қарорга асосан қурилиши режалаштирилаётган объектни буюртма асосида АРТ-I-II ва қурилиш лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлатиш;
- ҳозирда туман ҳокимлиги заҳира экин ерлари ҳисобида турган 40 балл бонитетли экин еридан “Мини футбол” майдончаси қурилиши учун танланган 0,10 гектар экин ер майдони учун қишлоқ хўжалиги нобудгарчилиги ўрнини қоплашга кетадиган 4 112 992 (тўрт миллион бир юз ўн икки минг тўққиз юз тўқсон икки) сўм пул маблағи вилоят ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармасининг махсус ҳисоб рақамига ўтказиш;
- Ажратилаётган 0,10 гектар экин ер майдонининг 40 см қалинликдаги устки унумдор қатламини туман қишлоқ ва сув хўжалиги мутахассислари кўрсатган кам ҳосилли ерларга ташиб бериш;
- Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан туман Давлат хизматлари марказидан рўйхатдан ўтиш вазифаси юклатилсин.
- Ажратилган ер майдонидан 3 йил мобайнида мақсадли фойдаланилмаганда Ўзбекистон Республикаси “Ер кодекси”нинг 36-моддаси, 10-бандига асосан ердан фойдаланиш ҳуқуқи бекор қилиниши белгилаб қўйилсин.
- Туман архитектура ва қурилиш бўлими (Р.Умиров)га;
- қурилиши режалаштирилаётган мазкур объектни лойиҳалаштириш учун архитектура режалаштириш топшириғи ва ажратилган ер майдонининг йиғма жилдини тайёрлаб бериш;
- Ажратилган ер майдонидан 3 йил мобайнида мақсадли фойдаланилмаганда туман ҳокимлигига тақдимнома киритиш вазифаси топширилсин.
- Ушбу қарор Халқ депутатлари Хонқа туман кенгашининг навбатдаги сессияси тасдиғига киритилсин.
- Мазкур қарорнинг тасдиғи вилоят ҳокимидан сўралсин.
- Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиб бориш туман ҳокимининг ўринбосари А.Хўжаниёзов зиммасига юклатилсин.
Туман ҳокими О.Ғ.Жуманазаров