Tizimda navbatdagi tayinlovlar amalga oshirildi

 2021-07-16 07:40:00 677 Chop etish

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 сентябрдаги “Қишлоқ ёшларини бўш вақтини мазмунли ташкил этиш тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ туманда босқичма-босқич қатор лойиҳалар ҳаётга тадбиқ этиб келинмоқда.

Хусусан “Ойдин ҳаёт" маҳалласида туман Баркамол авлод болалар мактаби филиали ташкил қилиниб, турли йўналишдаги 10 дан зиёд тўгараклар ташкил этилган бўлиб, 6 ёшдан 18 ёшгача бўлган 220 нафар ўқувчи машғулотларга жалб қилиниб қамраб олинган.


Туман ҳокими М. Давлатов филиал фаолияти билан яқиндан танишиб, ўқувчиларга яратилган шароитлар, машғулот жараёнлари билан қизиқди. 

Эндиликда ушбу мактаб фаолияти кенгайтирилиб, нафақат ёшлар балки катталар учун ҳам тикувчилик ва тўқувчилик машғулотларини ташкил этиш бўйича таклиф ва топшириқларберди.