+998623991673
Хонқа тумани. Хонқа шаҳарчаси Халқлар дўстлиги кўчаси 30 уй, 220800
Қолипли нон (буханка) нархларининг...
Июнь 04, 2022 Xo'janiyazov Shohrux 262

Қолипли нон (буханка) нархларининг асоссиз оширилишига йўл қўйилмайди

Қолипли нон (буханка) нархларининг асоссиз оширилишига йўл қўйилмайди

Туманда озиқ-овқат маҳсулотлари, жумладан, қолипли нон нархларининг асоссиз ошиб кетишини олдини олиш ҳамда ишлаб чиқарувчиларнинг муаммолари юзасидан ўрганиш ишлари давом этмоқда.

Бугун туман ҳоким Муродбек Давлатов ҳамда сектор раҳбарлари томонидан нон маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланувчи цехларнинг иш жараёнлари, расталардаги қолипли нон нарх-наволари ўрганилди.

Ўрганиш жараёнларида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг сифати ҳам оғирлиги белгиланган меъёр даражасида бўлишлиги ва нархларни сунъий оширмаслик лозимлиги юзасидан тушунтиришлар олиб борилди.  

Шунингдек, тадбиркорларнинг фаолият билан боғлиқ муаммолари ҳам муҳокама этилди ва мурожаатларни ҳал этиш бўйича тегишли тадбирлар белгиланди.

 


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK
Оммабоб янгиликлар

Хонқа туман ҳокимига мурожаат юбориш
Сизга Хонқа туман ҳокимига электрон имзодан фойдаланмаган ҳолда бевосита электрон тарзда мурожаатларни юбориш имкониятини тақдим этади. Сизнинг мурожаатингизга тез кунда жавоб берилади.