Tizimda navbatdagi tayinlovlar amalga oshirildi

 2021-08-12 08:48:00 816 Chop etish

Юртбошимиз томонидан берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида аҳоли мурожаатлари билан ишлаш борасида чора-тадбирлар ишлаб чиқилди.

Муаммоларни ўз вақтида ҳал қилиш мақсадида ҳафталик ва кунлик графиклар ишлаб чиқилиб, жойларда сайёр қабуллар ташкил қилинмоқда.

Шунингдек, мазкур мурожаатлар асосан имтиёзли турар жойлардан якка тартибда турар жойлар қуриш ёки тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун ер майдонлари ажратиш, соғлигини тиклаш, мураккаб жарроҳлик амалиётларини ўтказишда моддий ёрдам бериш каби тегишлилиги бўйича 25 та соҳага ажратилди.

Ўтган давр мабойнида Хонқа тумани аҳолисидан 2203 та қайта мурожаат билдирилган бўлиб, ҳудудлар кесимида тўртта сектор раҳбарига тақсимланди ва аризаларнинг 1330 таси кўриб чиқилиб шундан 1176 таси ижобий ҳал қилинди, 154 та мурожаат бўйича фуқароларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Хусусан шу кунгача моддий ёрдам ва нафақа олиш бўйича 147 та мурожаатнинг 132 таси, бандлик, иш билан таъминлаш бўйича 201 та мурожаатдан 125 таси кўриб чиқилди, шундан 113 таси ижлбий ҳал қилиниб фуқаролар бандлиги таъминланди.

“Янги турмуш”, “Катта куч”, “Маданият” маҳаллаларидаги ички йўлларнинг ҳолати юзасида қилган мурожаатлари ижорбий ҳал қилиниб, ушбу маҳаллаларда  5.6 км қисмига ШПС, 3.5 км ички йўлларга асвальт ётқизиш ишлари амалга оширилди.

“Ширин” ҳамда “Таянч” маҳалласида истиқомад қилаётган фуқароларнинг электр таъминоти юзасидан қилган мурожаатлари мутасаддилар томонидан ўрганилиб, 2 та трансфорсматор ўрнатилиб, 0.5 км масофада янги ҳаво линиялари тортилди.

Айтиш жоизки барча сектор раҳбарлари ҳудудларда график асосида тизимли равишда “сайёр қабул”ларини карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда ўтказмоқдалар.