Бугун Ўзбекистон Кўзи ожизлар жамияти ташкил топганлигининг 90 йиллиги муносабати билан тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирга туманда истиқомат қилувчи кўзи ожиз фуқаролар ва уларнинг оила-аъзолари, темир давфтарда турган оила вакиллари ҳамда боқувчиси йўқ ногиронлиги бўлган хотин-қизлар таклиф қилинди.
Шунингдек, мазкур тадбир асрлар давомида сақланиб келаётган аньанларимиздан бири яъни эртанги кунимиз ишончи бўлган мард ўғлонларимизни суннат тўйларига ҳам уланиб кетди.
Мазкур ҳайрли тадбир давомида вилоят ҳамда туман мутасадди раҳбарлари сўзга чиқиб, йиғилганларга ўзларининг илиқ тилакларини билдирдилар.
Хонқа туман ҳокимлиги ахборот хизмати