Tizimda navbatdagi tayinlovlar amalga oshirildi

 2020-12-21 20:27:29 700 Chop etish

Туман ҳокими М. Давлатов “Ойдин ҳаёт”, "Ширин" "Нурафшон" маҳаллаларида бўлиб, аҳоли муаммоларини ўрганди. 

Бир гуруҳ фахрийлар туман марказга боришда қийинчилик мавжудлиги, шу боис автобус қатновини йўлга қўйиш кераклиги борасида таклиф билдиришди. 

Шунингдек, ҳоким 13, 32-сонли умумтаълим мактаблари ва 38-сонли МТТда бўлиб, у ердаги шарт шароит ҳамда иситиш тизими билан танишди.

 Ўрганиш жараёнида таълим даргоҳларини иситиш тизимида камчиликлар мавжудлиги маълум бўлди. Ҳоким бу камчиликларни қисқа фурсатларда бартараф этиш бўйича мутасадди ташкилотлар раҳбарларига топшириқлар берди.

 Туман ҳокими маҳаллалар билан танишиш ва муаммоларни ўрганиш давомида "Нурафшон" маҳалласида яшовчи 87 ёшни қаршилаган Рўзмамат ота хонадонида бўлди. 

                                 

         Якунда фахрийлар қимматли маслахат ва тилакларини билдириб дуо қилдилар.

 

ХОНҚА ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ.