Tizimda navbatdagi tayinlovlar amalga oshirildi
Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан “Маҳаллабай” ишлаш тизими қисқа фурсатларда амалиётга айланди. Маҳалла одамларнинг дарду ташвишлари ҳаётий муаммо ва эҳтиёжларини яқиндан биладиган тузилма.
Унинг ваколатлари кенгайиши ва иш услублари ўзгариши олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигини таъминлайдиган омилдир. Бундай тизим жорий этилишидан мақсад аҳоли фаровонлигини юксалтириш, фуқаролар бандлигини таъминлаш, шу орқали даромад топишларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашдир.
Туманимиз ҳокими М. Давлатов ҳар бир иш кунини айнан маҳалладан бошлаяпти.
Бугун ҳам туман ҳокими “Обод қишлоқ” дастури доирасида кенг кўламли ободонлаштириш жараёни кетаётган “Катта куч” маҳалласида бўлиб, ободонлаштириш ишларини кўздан кечирди.
Ҳозирда маҳаллага ичимлик суви тортиш, йўлларни таъмирлаш, электр ва газ тармоқлари тизимини яхшилаш каби ишлар жадал суръатларда олиб борилмоқда.
Дастур юзасидан тузилган “йўл харитаси” асосида ҳар бир иш учун ҳудудларга бўлинган ташкилотлар раҳбарлари билан бажарилиши лозим бўлган ишларни кўздан кечириб, олдга қўйган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли уддалаш бўйича топшириқлар берди.
Шунингдек, туман ҳокими маҳалладаги аҳоли томорқаларини ҳам кўздан кечирди.
Хонадон эгалари билан суҳбатлашиб, мавжуд муаммолар нималардан иборат эканлигини аниқлаб, бу муаммоларни тезкор ҳал қилиш бўйича ташкилотлар масъулларига вазифалар юкланди.
Остонада баҳор нафаси кезиб юрган ушбу кунларда
томорқаларини экинга вақтида ҳозирлаш ва томорқа мўл даромад манбаи эканлиги барчага яхши маълум.
Айни пайтда томорқаларда тижорат банкларининг имтиёзли кредитлари асосида замонавий иссиқхоналар қуриш бўйича таклифлар ҳам берилди