Tizimda navbatdagi tayinlovlar amalga oshirildi
МАҲОРАТ ДАРСИДА "ХОНҚА ҲАЁТИ" ГАЗЕТАСИ ДИЗАЙНИ.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Хоразм вило амяти бошқармаси томонидан босма нашрлар дизайнерларининг ўзаро тажриба алмашишлари, янги қулай дастурларни ўрганишлари учун маҳорат дарси ўтказилди. уни бошқарма бошлиғи Д.Бекчанова очиб бериб, вилоятимизда чоп қилинаётган даврий босма нашрларнинг мазмун-мундарижаси, макети, дизайнини янада яхшилаш масалалари бўйича олдда турган вазифалар ҳақида алоҳида тўхталиб ўтди.
Маҳорат дарсида “Қувончбек-Машҳура” МЧЖ дизайнери А.Бобожонов газеталарнинг имижи ва дизайнини таҳлил қилиб берди.
Маҳорат дарси давомида дизайнерлар "Хонқа ҳаёти" газетасининг навбатдаги намунавий лойиҳасини биргаликда тайёрлашди. Тадбир натижали ва самарали, ўзаро тажриба алмашувлар тарзида ўтказилди.