Tizimda navbatdagi tayinlovlar amalga oshirildi
Хонқа туман ФВБ ва ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ёнгин, ис газидан захарланиш ва газ-ҳаво аралашмасининг чақнашини олдини олишга қаратилган тадбирлар олдидан эрта тонгдан 4 та сектор ишчи гуруҳи тузилди.
Туман ҳокими ва прокурори ўринбосари иштирокида йўриқнома ҳамда қилиниши лозим бўлган вазифалар белгилаб берилди.
Кун давомида тумандаги “Аҳиллик”, “Жаннатмакон”, “Обод” ҳамда “Дургадик” маҳаллаларидаги аҳоли хонадонларида профилактик тадбирлар олиб борилиб, аниқланган камчиликлар ишчи гуруҳ томонидан бартараф этилди.
Жойларда бу борадаги ишлар кучайтирилган тартибда олиб борилмоқда.