Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Сўровнома

Сайт дизайнига бахо беринг

 
 

O’ZBEKISTON  RESPUBLIKASI

XORAZM  VILOYATI

XONQA  TUMANI

Н O K I M I  Q A R O R I

 
 
   

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ХОРАЗМ  ВИЛОЯТИ

ХОНҚА ТУМАНИ
Ҳ О К И М И  Қ А Р О Р И
 

 

 

--------------------------------------------------------------------------------------

“.....” .................. 2020 йил                                  № ...........                                        Хонқа шаҳарчаси

 

Сарапаён қишлоғи Истиқлол маҳалласидан МЧЖ шаклидаги “INTER KARAVAN” қўшма корхонасига “Замонавий типдаги иссиқхона,  ишчи хизматчилар дам олиш хонаси ва қозонхона” қурилишига ер майдони ажратиб бериш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 ноябрдаги “Иссиқхона комплексларини ривожлантириш учун кўшимча шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисидаги” 4020-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида МЧЖ шаклидаги “INTER KARAVAN” қўшма корхонасининг туман ҳокими номига Сарапаён қишлоғи Истиқлол маҳалласидан замонавий типдаги иссиқхона,  ишчи хизматчилар дам олиш хонаси ва қозонхона курилиши учун ер майдони ажратиб беришни сўраб йўллаган        2020 йил 06 апрелдаги 9-сонли ёзишмасини ва унга илова қилинган ҳужжатларни, Хонқа тумани ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимининг 2020 йил 04 майдаги 787-сонли ҳамда Хоразм вилояти архитектура ва қурилиш бош бошқармасининг 2020 йил                17 апрелдаги 82-сонли хулосаларини, қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган бошқа эҳтиёжлар учун ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича туман комиссиясининг ер майдони ажратиш ҳақидаги далолатномасини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси “Ер кодекси”нинг ва “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6-моддаларига асосан

 

Қ А Р О Р   Қ И Л А М А Н:

 

  1. Туман ҳокимлиги ҳузуридаги қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган бошқа эхтиёжлар учун ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича туман комиссиясининг ер майдони ажратиш ҳақидаги далолатномаси маъқуллансин.
  2. МЧЖ шаклидаги “INTER KARAVAN” қўшма корхонасига Сарапаён қишлоғи Истиқлол маҳалласидан қишлоқ хўжалиги экин ерлари тоифасига кирган, туман заҳира экин ер майдонлари ҳисобида турган Сарапаён қишлоқ хўжалиги ер харитасининг 792, 793-қисм контурларидаги балл бонитети 67 балли экин ер майдонидан “Замонавий типдаги иссиқхона” қурилиш учун 9,85 гектар ер майдони ижарага (30 йил), “Қозонхона ва ишчи хизматчилар дам олиш хонаси” қуриш учун 0.15 гектар ер майдони доимий фойдаланиш хуқуқи билан, жами 10.0 гектар ер майдони ажратиб берилсин.
  3. МЧЖ шаклидаги “INTER KARAVAN” қўшма корхонасига:
    - ушбу қарорга асосан  қурилиши режалаштирилаётган объектни  буюртма асосида АРТ-I-II ва қурилиш лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлатиш вазифаси юклатилсин;

- Ажратилган ер майдонидан 1 йил мобайнида мақсадли фойдаланилмаганда Ўзбекистон Республикаси “Ер кодекси”нинг 36-моддаси, 10-бандига асосан ердан фойдаланиш ҳуқуқи бекор қилиниши белгилаб қўйилсин.

- ҳозирда туман ҳокимлиги заҳира экин ерлари ҳисобида турган 67 балл бонитетли экин еридан “Қозонхона ва ишчи хизматчилар дам олиш хонаси” қурилиши учун ажратилган 0.15 гектар экин ер майдони учун қишлоқ хўжалиги нобудгарчилиги ўрнини


қоплашга кетадиган 12 166 807 (ўн икки миллион бир юз олтмиш олти минг саккиз юз етти) сўм пул маблағи вилоят ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармасининг махсус ҳисоб рақамига ўтказиш;

 - “Қозонхона ва ишчи хизматчилар дам олиш хонаси” қурилиши учун ажратилаётган 0.15 гектар экин ер майдонининг 40 см қалинликдаги устки унумдор қатламини туман қишлоқ ва сув хўжалиги мутахассислари кўрсатган кам ҳосилли ерларга ташиб бериш;

- мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан туман Давлат хизматлари маркази орқали ер участкасига бўлган хуқуқни давлат рўйхатдан ўтказиш вазифаси юклатилсин.

  1. Туман архитектура ва қурилиш бўлими (Р.Умиров)га қурилиш учун ажратилган ер майдонини чегараларини бош режага асосан белгилаб бериш, қурилишини тегишли лойиҳалар асосида назорат қилиб бориш вазифаси топширилсин.
  2. Туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими (О.Юсупов) туман ер мувозанатини тузишда ушбу ўзгаришларни ҳисобга олсин.
  3. Мазкур қарорнинг тасдиғи вилоят ҳокимидан сўралсин.
  4. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари А.Хўжаниёзов ва С.Ражабов зиммасига юклатилсин.

 

 

 Туман ҳокими                                                                                                           О.Ғ.Жуманазаров

 

 

 

2019
2019
2019
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech