Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.

Tizimda navbatdagi tayinlovlar amalga oshirildi

 2021-08-13 09:59:00 678 Chop etish

Тумандаги “Янгиланиш”, “Фидойилар”, “Жаннатмакон” ва “Аҳиллик”маҳаллаларида профилактика инспекторларига хизмат уйлари қурилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг 2021 йил 20 майдаги “Ички ишлар органлари таянч пунктларининг профилактика инспекторларини 2021-2023 йилларда хизмат уй-жойлари билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  қарори ижросини таъминлаш мақсадида манзилли дастур асосида таклифлар ишлаб чиқилмоқда

Туман ҳокими соҳа вакиллари билан ушбу объектлар қурилиши лозим бўлган ҳудудларда бўлди.

Билдирилган таклифлар жойида муҳокама қилиниб, тегишли вазифалар белгилаб олинди