Tizimda navbatdagi tayinlovlar amalga oshirildi

 2022-03-23 03:55:00 482 Chop etish

Маҳаллама маҳалла, хонадонма хонадон!  

 

Маҳаллани одамларнинг дарду ташвишлари, орзу-ниятлари, ҳаётий муаммо ва эҳтиёжларини яқиндан биладиган тузилмага айлантириш борасида жиддий қадамлар ташланди. 

Ҳар қандай масала маҳаллада ҳал бўлади, зеро, кўпчилик билан кенгашиб иш юритишнинг самараси беқиёс.

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан “маҳаллабай” ишлаш тизимининг жорий этилиши аҳоли фаровонлигини юксалтириш, бандлигини таъминлаш ҳамда даромадини яхшилашга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.

Айни дамларда туман ҳокими Муродбек Давлатов ҳамда сектор раҳбарлари бошчилигида жойларда хонадонма хонадон юриш орқали муаммоларни аниқлаш ва уларни бартараф қилиш ишлари давом этмоқда.

Хусусан, “Дўстлик” маҳалласида иш бошлаган ишчи гуруҳ таркибидаги ҳар бир соҳа мутасаддиларига вазифаларни тўғри юритиш бўйича кўрсатма ва топшириқлар берилди