Мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар, аввало, инсон манфаати, унинг турмуш фаровонлигини оширишга қаратилган. Мазкур жараёнда аҳолини табиий ва суюлтирилган газ билан узлуксиз таъминлашга алоҳида эътибор берилиш олдимиздаги биринчи масалалардан биридир.
Бу борада соҳа мутасаддилари томонидан белгиланган вазифалар босқичма-босқич амалга оширилмоқда.
Жумладан, Навҳос қишлоғи “Нурафшон” маҳалласидаги 450 та хонадонни табиий газ билан таъминлаб келаётган Газ тақсимлаш пункти таъмирталаб ҳолатда келиб қолганди.
“Хонқатумангаз”газ таъминоти бўлими масъуллари томонидан ушбу юқори босимли Газ тақсимлаш пункти мукаммал таъмирланиб соз ҳолатга келтирилди.
Бу эса шу ҳудуддаги аҳоли учун газ таъминоти тизимининг барқарор ишлаши ва истеъмолчиларга табиий газни узлуксиз етказиб бериш кафолатидир
Амалга оширилаётган бу каби ишлар халқимиз ҳаёт сифати ҳамда фаровонлигини таъминлашга хизмат қилади