Tizimda navbatdagi tayinlovlar amalga oshirildi
|
|
-----------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------
2020 йил «___»_________ №_____ Хонқа шаҳарчаси
Қирқ-ёп қишлоғи “Маданий ер” маҳалласида жойлашган 38-сонли умумий ўрта таълим мактаби ҳудудидан фуқаро Матназарова Ойгулга вақтинча фойдаланиш учун тасарруф этиш ҳуқуқисиз «Сунъий қопламали минифутбол майдончаси» қурилишига
рухсат қилиш тўғрисида
Қирқ-ёп қишлоғи Пахтакор махалласида яшовчи фуқаро Матназарова Ойгулнинг туман ҳокими номига сунъий қопламали минифутбол майдончаси қуриш учун ер майдони ажратиб беришни сўраб йўллаган мурожаатини, 38-сонли умумий ўрта таълим мактабининг розилик хатини ва унга илова қилинган ҳужжатларни, туман ер ресурслари ва давлат қадастри бўлимининг ва Хоразм вилояти қурилиш бош бошқармасининг хулосаларини, қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган бошқа эхтиёжлар учун ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича туман комиссиясининг рухсат қилиш далолатномасини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси “Ер кодекси”нинг 6 ва
20-моддаларига ва “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6-моддасига асосан
Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:
- Қирқ-ёп қишлоғи “Маданий ер” маҳалласида жойлашган 38-сонли умумий ўрта таълим мактаби ҳудудидан Қирқ-ёп қишлоғи Пахтакор махалласида яшовчи фуқаро Матназарова Ойгулга 1200,00 кв.метр ер майдонида 10 (ўн) йил муддатга вақтинча фойдаланиш учун тасарруф этиш ҳуқуқисиз «Сунъий қопламали минифутбол майдончаси» қурилишига рухсат қилинсин.
- 38-сонли умумий ўрта таълим мактаби (М.Якубова)га Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тизимидаги умумий ўрта таълим муассасаларида пуллик таълим хизматларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги НИЗОМ талаблари асосида тадбиркор Матназарова Ойгул билан шартнома асосида иш юритиш вазифаси топширилсин.
- Фуқаро Матназарова Ойгулга:
- ушбу қарорга асосан қурилиши режалаштирилаётган объектни буюртма асосида АРТ-I-II ва қурилиш лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлатиш;
- Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тизимидаги умумий ўрта таълим муассасаларида пуллик таълим хизматларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги НИЗОМ талаблари асосида фуқаро Матназарова Ойгул ўртасида тузилган шартнома талаблари бажарилмаган тақдирда ушбу қарор ўз кучини йўқотиши белгилаб қўйилсин.
- Туман архитектура ва қурилиш бўлими (Р.Умиров)га;
- қурилиши режалаштирилаётган мазкур объектни лойиҳалаштириш учун архитектура режалаштириш топшириғи тайёрлаб бериш ва қурилишини назорат қилиш;
- Юқоридаги шартнома талаблари ўз муддатида бажарилмаганда туман ҳокимлигига тақдимнома киритиш вазифаси топширилсин.
- 5. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиб бориш туман ҳокимининг ўринбосари А.Хўжаниёзов зиммасига юклатилсин.
Туман ҳокими О.Ғ.Жуманазаров