Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.

Tizimda navbatdagi tayinlovlar amalga oshirildi

 2021-11-17 07:14:00 554 Chop etish


Таъкидлаш жоизки мамлакатимизда от спортини ҳамда замонавий бешкураш ва поло спорт турларини аҳоли ўртасида энг оммавий спорт турларидан бирига айлантириш, иқтидорли ёшларни танлаш, саралаб олиш ва уларни профессионал спортчилар сифатида тайёрлаш тизимини йўлга қўйиш мақсадида муайян ишлар амалга оширилмоқда.
 
Хусусан, ушбу мусобақани ўтказишдан кўзланган мақсад ҳам  от спорт тури билан шуғулланувчиларнинг сафини кенгайтириш, бошқа давлат спортчилари билан рақобат қила оладиган даражага етказиш, халқаро талаблар асосида мутахассисларни тайёрлаш ва яхши натижаларни қўлга киритишдир. Миллий гвардия Хоразм вилояти бўйича бошқармаси ва қўриқлаш бошқармаси, Хонқа тумани ҳокимлиги ташаббуслари билан «От – мард йигитнинг дўсти, қаноти!» шиори остида ўтказилган бугунги мусобақа кескин беллашувларга бой бўлди. 

Байрам мусобақаларида қатнашган барча ғолиб ва совриндорлар ташкилий қўмитанинг фахрий ёрлик ва қимматбаҳо совғалари билан такдирланди.