Tizimda navbatdagi tayinlovlar amalga oshirildi
ОЗИҚ ОВҚАТ
Ҳудудларида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва ички бозорда нарх-наво барқарорлигини сақлаш, 2020 йил октябрь ойидан 2021 йил май ойига қадар аҳолини сифатли кафолатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш ҳамда бу борада етарлича маҳсулот заҳираларини ташкил этиш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда.
Ишлар самарадорлигини янада ошириш бўйича туман ҳокими О.Жуманазаров фермер хўжалик раҳбарлари билан учрашди.
Унда сектор раҳбарлари, мутасадди корхона ҳамда ташкилот раҳбарлари, ММТП раислари ва фермерлар иштирок этдилар.
Йиғилиш иштирокчиларига асосан шоли шартномавий режасини бажарилиши, озиқ-овқат захираларини етарлича ташкил этиш бўйича топшириқлар берилди.