Tizimda navbatdagi tayinlovlar amalga oshirildi
Хонқа тумани ҳокими М. Давлатов сектор раҳбарлари билан биргаликда “Наврўз” маҳалласида “Обод қишлоқ” дастури доирасида олиб борилаётган ишлар жараёни билан танишди.
Туман раҳбари дастур доирасидаги ишлар самарадорлигини ошириш, мавжуд камчиликларни қисқа муддатда бартараф қилиш юзасидан ҳудуд раҳбарларига қатор топшириқлар берди.
Хусусан, ушбу маҳаллада ички йўллар, ичимлик суви, электр таъминоти, билан боғлиқ муаммоли масалалар навбати билан ўз ечимини топмоқда.
Фуқаролар билан мулоқот давомида туман ҳокими маҳаллада олиб борилаётган ишларга бефарқ бўлмасдан шу маҳаллани ободлиги учун кўмакдош бўлишга чақирди.
Ватан бизники, маҳалла бизники шу юртни ободлиги учун барчамиз бирдек масъулмиз