Tizimda navbatdagi tayinlovlar amalga oshirildi

 2021-04-06 19:12:20 713 Chop etish

Бугун “Катта куч” маҳалласида “Обод қишлоқ” “Обод маҳалла” дастури доирасида  амалга оширилган ва бажарилиши лозим бўлган вазифалар  муҳокама қилиниб, мутасаддиларги тегишли топшириқлар берилди.

Хабарингиз бор “Катта куч” маҳалласида дастур доирасида обадолаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари қизғин олиб борилмоқда.

 

Маҳаллада 663 та хонадон, 965 та оила мавжуд бўлиб, 3884 нафар аҳоли яшайди  – шундан, 1919 нафарини эркаклар, 1965 нафарини аёллар ташкил қилади.

Шундан “Темир дафтар”га 5 та оила, “Аёллар дафтари”га  76 нафар хотин-қизлар, “Ёшлар дафтари”га 16-30 ёшгача бўлган  509 нафар ёшлардан 93 нафари  киритилган

 

Туман ҳокими Муродбек Давлатов “Катта куч” МФЙ янги биносининг қурилиш лойиҳалари билан ҳам танишиб, қурилиш ишларини бошлаш бўйича топшириқлар берди.