Tizimda navbatdagi tayinlovlar amalga oshirildi

 2021-03-10 17:58:12 662 Chop etish
 
   

 

O’ZBEKISTON  RESPUBLIKASI

XORAZM  VILOYATI

XONQA  TUMANI

Н O K I M I  Q A R O R I

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ХОРАЗМ  ВИЛОЯТИ

ХОНҚА ТУМАНИ
Ҳ О К И М И  Қ А Р О Р И
 

 ------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------

«….» …………….. 2020 йил               № ………                                               Хонқа шаҳарчаси

 

Хонка туман Томадургадик қишлоғи  Тома махалласида жойлашган 33-сонли умумий ўрта таълим мактаби ҳудудидан фуқаро Achilov Bekzodга вақтинча фойдаланиш учун тасарруф этиш ҳуқуқисиз «Сунъий қопламали минифутбол майдончаси»

қурилишига рухсат қилиш тўғрисида

 

Хонка шахарчаси Томадургадик қишлоғи Тома махалласида яшовчи Achilov Bekzodнинг туман ҳокими номига сунъий қопламали минифутбол майдончаси қуриш учун 33-сонли умумий ўрта таълим мактаби ҳудудидан ер майдони ажратиб беришни сўраб йўллаган мурожаатини, 33-сонли умумий ўрта таълим мактабининг розилик хатини ва унга илова қилинган ҳужжатларни, туман ер ресурслари ва давлат қадастри бўлимининг хулосаси, Хоразм вилояти қурилиш бош бошқармасининг хулосаcини, қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган бошқа эхтиёжлар учун ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича туман комиссиясининг рухсат қилиш далолатномасини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси “Ер кодекси”нинг 6; 20 ва 30-моддаларига ва “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6-моддасига асосан

 

Қ А Р О Р    Қ И Л А М А Н:

 

  1. Томадургадик қишлоғи Тома маҳалласида жойлашган умумий ер майдони 21063,98 кв.метр, шундан қурилиш ости ер майдони 2365,19 кв.метрдан иборат 33-сонли умумий ўрта таълим мактаби ҳудудидан фуқаро Achilov Bekzodга 1200,00 кв.метр ер майдонида 10 (ўн) йил муддатга вақтинча фойдаланиш учун тасарруф этиш ҳуқуқисиз «Сунъий қопламали минифутбол майдончаси» қурилишига рухсат қилинсин.
  2. 33-сонли умумий ўрта таълим мактаби (М.Қурамбаева)га Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тизимидаги умумий ўрта таълим муассасаларида пуллик таълим хизматларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги НИЗОМ талаблари асосида фуқаро Achilov Bekzod билан шартнома асосида иш юритиш вазифаси топширилсин.
  3. Фуқаро Achilov Bekzodга:

   - ушбу қарорга асосан қурилиши режалаштирилаётган объектни буюртма асосида            АРТ-I-II ва қурилиш лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлатиш;

- Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тизимидаги умумий ўрта таълим муассасаларида пуллик таълим хизматларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги НИЗОМ талаблари асосида фуқаро Achilov Bekzod ўртасида тузилган шартнома талаблари бажарилмаган тақдирда ушбу қарор ўз кучини йўқотиши белгилаб қўйилсин.

  1. Туман архитектура ва қурилиш бўлими (Р.Умиров)га;

- қурилиши режалаштирилаётган мазкур объектни лойиҳалаштириш учун архитектура режалаштириш топшириғи тайёрлаб бериш ва қурилишини назорат қилиш;

- Юқоридаги шартнома талаблари ўз муддатида бажарилмаганда  туман ҳокимлигига тақдимнома киритиш вазифаси топширилсин.

  1. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиб бориш туман ҳокимининг ўринбосари А.Хўжаниёзов зиммасига юклатилсин.

 

Туман ҳокими                                                                                                  О.Ғ.Жуманазаров