+998623991673
Хонқа тумани. Хонқа шаҳарчаси Халқлар дўстлиги кўчаси 30 уй, 220800
Олажа, Томадургадик, Амударё, Намуна...
Июль 22, 2022 Xo'janiyazov Shohrux 407

Олажа, Томадургадик, Амударё, Намуна ҳудудларидаги фермер хўжалик раҳбарлари диққатига!

Туманда 2023- йил ғалла ҳосилидан оргинал, элита ва кейинги авлодларга мансуб бошоқли дон уруғчилиги билан шуғулланиш истагини билдирган Олажа, Томадургадик, Амударё, Намуна ҳудудларидаги фермерлар  диққатига!

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 12-октябрдаги “Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғчилигига оид айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 641-сонли қарори асосида “Оригинал, элита ва кейинги авлодларга мансуб уруғлик пахта хом- ашёси ва бошоқли дон экинлари етиштириш ҳуқуқига эга бўлиш учун фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги ташкилотлари ўртасида танлов ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомга асосан 2023-йил ғалла ҳосилидан оргинал, элита ва кейинги авлодларга мансуб бошоқли дон уруғларини етиштириш ҳуқуқини қўлга киритиш истагини билдирган ва имконияти мавжуд фермер хўжаликлари ўртасида танлови ўтказилади. Танловда иштирок этишни ҳоҳловчи фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги ерлардан фойдаланувчи корхона ва ташкилотлар раҳбарлари 2022- йил 15- июлдан - 5 августгача туман қишлоқ хўжалиги бўлимига ариза билан мурожаат қилишларини билдирамиз.

Ариза ва ҳужжатларни қабул қилиш 2022-йил 6-августдан тўхтатилади, фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги ерлардан фойдаланувчи корхона ва ташкилотлар ўртасида ўтказиладиган танлов Хонқа тумани қишлоқ хўжалиги биносида 2022- йилнинг 8- август кунига белгиланди.

Мурожаат учун: 39-91-174

97-791-23-64


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Хонқа туман ҳокимига мурожаат юбориш
Сизга Хонқа туман ҳокимига электрон имзодан фойдаланмаган ҳолда бевосита электрон тарзда мурожаатларни юбориш имкониятини тақдим этади. Сизнинг мурожаатингизга тез кунда жавоб берилади.