Tizimda navbatdagi tayinlovlar amalga oshirildi

 2021-03-10 17:57:05 700 Chop etish
       
 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ   ХОРАЗМ   ВИЛОЯТИ

ХОНҚА   ТУМАНИ

Ҳ О К И М И      Қ А Р О Р И

 

 
 

O`ZBЕKISTON RЕSPUBLIKASI   XORAZM   VILOYATI

XONQA   TUMANI

H O K I M I   Q A R O R I

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

-----------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------

         

2020 йил «___»_________                           №_____                                     Хонқа шаҳарчаси

 

 

Қирқ-ёп қишлоғи “Маданий ер” маҳалласида жойлашган 38-сонли умумий ўрта таълим мактаби ҳудудидан фуқаро OLIMOV XAYOTBEK BOYMUROD O`G`LIга вақтинча фойдаланиш учун тасарруф этиш ҳуқуқисиз «Сунъий қопламали минифутбол майдончаси» қурилишига рухсат қилиш тўғрисида

 

Қирқ-ёп қишлоғи “Маданий ер” махалласида яшовчи фуқаро OLIMOV XAYOTBEK BOYMUROD O`G`LIнинг туман ҳокими номига сунъий қопламали минифутбол майдончаси қуриш учун ер майдони ажратиб беришни сўраб йўллаган мурожаатини,
38-сонли умумий ўрта таълим мактабининг розилик хатини ва унга илова қилинган ҳужжатларни, туман ер ресурслари ва давлат қадастри бўлимининг 2020 йил 24 сентябр 1349-сонли хулосаси ва Хоразм вилояти қурилиш бош бошқармасининг хулосаларини, қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган бошқа эхтиёжлар учун ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича туман комиссиясининг рухсат қилиш далолатномасини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси “Ер кодекси”нинг 6 ва
20-моддаларига ва “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6-моддасига асосан

 

Қ А Р О Р    Қ И Л А М А Н:

 

  1. Қирқ-ёп қишлоғи “Маданий ер” маҳалласида жойлашган 38-сонли умумий ўрта таълим мактаби ҳудудидан Қирқ-ёп қишлоғи “Мадаий ер” махалласида яшовчи фуқаро OLIMOV XAYOTBEK BOYMUROD O`G`LIга 1200,00 кв.метр ер майдонида 10 (ўн) йил муддатга вақтинча фойдаланиш учун тасарруф этиш ҳуқуқисиз «Сунъий қопламали минифутбол майдончаси» қурилишига рухсат қилинсин.
  2. 38-сонли умумий ўрта таълим мактаби (М.Якубова)га Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тизимидаги умумий ўрта таълим муассасаларида пуллик таълим хизматларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги НИЗОМ талаблари асосида тадбиркор OLIMOV XAYOTBEK BOYMUROD O`G`LI билан шартнома асосида иш юритиш вазифаси топширилсин.
  3. Фуқаро OLIMOV XAYOTBEK BOYMUROD O`G`LIга:

   - ушбу қарорга асосан қурилиши режалаштирилаётган объектни буюртма асосида            АРТ-I-II ва қурилиш лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлатиш;

- Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тизимидаги умумий ўрта таълим муассасаларида пуллик таълим хизматларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги НИЗОМ талаблари асосида фуқаро OLIMOV XAYOTBEK BOYMUROD O`G`LI ўртасида тузилган шартнома талаблари бажарилмаган тақдирда ушбу қарор ўз кучини йўқотиши белгилаб қўйилсин.

  1. Туман архитектура ва қурилиш бўлими (Р.Умиров)га;

- қурилиши режалаштирилаётган мазкур объектни лойиҳалаштириш учун архитектура режалаштириш топшириғи тайёрлаб бериш ва қурилишини назорат қилиш;

- Юқоридаги шартнома талаблари ўз муддатида бажарилмаганда  туман ҳокимлигига тақдимнома киритиш вазифаси топширилсин.

  1. 5. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиб бориш туман ҳокимининг ўринбосари А.Хўжаниёзов зиммасига юклатилсин.

 

Туман ҳокими                                                                                                  О.Ғ.Жуманазаров