Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.

Tizimda navbatdagi tayinlovlar amalga oshirildi

 2021-08-17 05:58:00 656 Chop etish

Навбатдаги қаҳрамонимиз “Эҳтиром” маҳалласида фаолият олиб бораётган мустақиллик тенгдоши ёш тадбиркор, ҳунарманд Санжар Қаландаров

 Санжар ёшлигидан дурадгорчиликка қизиқиб келган. Унинг бу қизиқиши бугун катта тадбиркорлик ишларини бошлашига пойдевор бўлди.

Қаҳрамонимиз қисқа вақт ичида ҳунармандчиликнинг мебелсозлик соҳасида ўз йўналиши ва харидорига эга. Уй шароитида иш олиб боришига қарамасдан ўз маблағлари ва кредит асосида чет элдан янги турдаги дастгоҳлар олиб келиб, фаолиятини кенгайтиришга мувофақ бўлди. Натижада маҳсулотлар ҳажми ҳамда сифати ошди. Асосийси 10 нафарга яқин маҳалладаги ёшлар иш билан таъминланди.

 Фаолиятимизни бошлаганимизга 5 йил бўлди. Бугун қўшни вилоятлардан ҳам 15 турдан зиёд маҳсулот буюртмаларини қабул қилиб, ўз вақтида етказиб бераяпмиз. Буниннг барчаси давлатимиз томонидан биз ёшларга яратиб берилган имкониятлар натижаси десам адашмайман – деди уста  ҳунарманд.