ПРОКУРОР ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ | xonqahokimiyat.uz
Хонқа туман прокурори, 2 сектор раҳбари Д. Қурбонов “Эзгулик” маҳалласи ёшлари билан учрашди.
Учрашувда, туман ҳокими ўринбосари О. Шарипов, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими бошлиғи Д.Атамуратов ва бошқа ташкилот мутасаддилари ҳамда ёшлар иштирок этдилар.
Очиқ мулоқот тарзида ўтказилган учрашувда ёшлар муаммо ва таклифлари бўйича ҳуқуқий маслаҳатлар олдилар. 
Аксарият муаммоларига жойида жавоб берилиб, вақт талаб қиладиган масалаларни тегишли тартибда бартараф этиш юзасидан мутасаддиларга кўрсатмалар берилди.
Учрашув якунида ижодкор ёшларга китоблар тўплами совға қилинди.
 English
English 

 Xonqa tumani hokimligi
Xonqa tumani hokimligi  2020-11-03 19:45:22
  2020-11-03 19:45:22 763
 763