Tizimda navbatdagi tayinlovlar amalga oshirildi
ПРОКУРОР ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ
Учрашув аввалида вилоят прокурорининг биринчи ўринбосари О.Р.Шамуратов “Ёшларнинг мамлакат миқёсидаги сиёсий жараёнларга мустақил ва онгли муносабатини шакллантириш, мамлакатни модернизация қилиш борасида амалга оширилаётган ижтимоий-сиёсий ҳамда иқтисодий ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини ёшлар онгига чуқур сингдириш, уларда Ўзбекистон Республикаси Президенти тамонидан илгари сурилаётган 5 та муҳим ташаббусга бўлган муносабатлари” юзасидан атрофлича тушунтириш бериб ўтиб, туман ёшларига ватанимиз равнақи учун бадий китоб ўқиш, спорт билан мунтазам шуғулланиш, замонавий компьютер технологияларидан унумли фойдаланиш бўйича қатор вазифалар белгилаб берди. Ёшларни 5 та муҳим ташаббус доирасида уюшқоқликка чақирди ва ёшларни қўллаб-қувватлашини билдирди.
“Прокурор ва ёшлар” учрашуви доирасида ёшларни ижтимоий қўллаб қуватлаш ва уларни илм маърифатли қилиш мақсадида вилоят прокурорининг ўринбосари О.Р.Шамуратов томонидан бир қатор фаол иқтидорли истедодли ва ишсиз, тадбиркор ёшлар билан очиқ мулоқат ўтказди, мулоқат жараёнида ёшлар ўз таклиф ва мулоҳазаларини эркин баён этишди ва шу ернинг ўзида жавоб олиб кўпчилик таклифлар жойида ҳал этилди.
Учрашувга асосан ишсиз ёшлар таклиф этилиб, уларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида бўш иш ўринлари ярмаркаси ҳам ташкил этилди.
Шунингдек ишсиз ёшлар учун маслаҳат марказлари томонидан тушунтириш ишлари ҳам олиб борилиб, ярмарка иштирокчиларининг аксари ўзларига маъкул бўлган ишга жойлашишлага йўлланма берилд