Tizimda navbatdagi tayinlovlar amalga oshirildi
|
||||
|
||||
---------------------------------------------------------------------------------------
“.......” ..................... 2019 йил № ......... Хонқа шаҳарчаси
Навхос қишлоғи Знахос маҳалласидан фуқаро QODIROV DONIYOR UMIRBOYEVICHга “Қуёнчилик фермахонаси” қурилишига доимий фойдаланиш учун ер майдони
ажратиб бериш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 сентябрдаги “Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки ҳамда Халқаро тараққиёт ассоцияси иштирокида “Ўзбекистон Республикасида чорвачилик секторини ривожлантириш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
ПҚ-3283-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Хонқа тумани Мадир қишлоғи Дўстлик маҳалласида яшовчи фуқаро QODIROV DONIYOR UMIRBOYEVICHнинг туман ҳокими номига қуёнчилик фермахонаси қурилиши учун ер майдони ажратиб беришни сўраб йўллаган 2019 йил
24 августдаги Қ-4-1337-сонли мурожаатини ва унга илова қилинган ҳужжатларни, Хонқа тумани ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимининг 2019 йил 29 июлдаги 3246-сонли ҳамда вилоят архитектура ва қурилиш бош бошқармасининг хулосаларини, вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги корхона, муассаса, ташкилот ва фуқароларга қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган бошқа эҳтиёжлар учун ер участкалари танлаш (ажратиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича вилоят комиссиясининг 2019 йил 18 майдаги 390-сонли йиғилиш баёнини, қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган бошқа эҳтиёжлар учун ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича туман комиссиясининг ер майдони ажратиш ҳақидаги далолатномасини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси “Ер кодекси”нинг ва “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг
6-моддаларига асосан
Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:
- Фуқаро QODIROV DONIYOR UMIRBOYEVICHга Навхос қишлоғи Знахос маҳалласидан туман заҳира экин ер майдонлари ҳисобида турган Навхос қишлоқ хўжалиги ер харитасининг
151-қисм контуридаги 33 балл банитетли экин ер майдонидан “Қуёнчилик фермахонаси” қурилишига 0,50 га ер майдони доимий фойдаланиш учун ажратиб берилсин. - фуқаро QODIROV DONIYOR UMIRBOYEVICHга;
- ушбу қарорга асосан қурилиши режалаштирилаётган объектни буюртма асосида АРТ-I-II ва қурилиш лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлатиш;
- ҳозирда туман ҳокимлиги заҳира экин ерлари ҳисобида турган 33 балл бонитетли экин еридан “Қуёнчилик фермахонаси” қурилиши учун ажратилаётган 0,50 гектар экин ер майдони учун қишлоқ хўжалиги нобудгарчилиги ўрнини қоплашга кетадиган 30 407 000 (ўттиз миллион тўрт юз етти минг) сўм пул маблағи вилоят ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармасининг махсус ҳисоб рақамига ўтказиш;
- Ажратилаётган 0,50 гектар экин ер майдонининг 40 см қалинликдаги устки унумдор қатламини туман қишлоқ ва сув хўжалиги мутахассислари кўрсатган кам ҳосилли ерларга ташиб бериш;
- Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан туман Давлат хизматлари марказидан рўйхатдан ўтиш вазифаси юклатилсин.
- Ажратилган ер майдонидан 3 йил мобайнида мақсадли фойдаланилмаганда Ўзбекистон Республикаси “Ер кодекси”нинг 36-моддаси, 10-бандига асосан ердан фойдаланиш ҳуқуқи бекор қилиниши белгилаб қўйилсин.
- Туман архитектура ва қурилиш бўлими (Р.Умиров)га қурилиши режалаштирилаётган мазкур объектни лойиҳалаштириш учун архитектура режалаштириш топшириғи ва ажратилган ер майдонининг йиғма жилдини тайёрлаб бериш ва қурилишини тасдиқланган лойиҳа ҳужжатлари асосида олиб борилишини назорат қилиш вазифаси юклатилсин.
- Туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими (М.Отабаев) туман ер мувозанатини тузишда ушбу ўзгаришларни ҳисобга олсин.
- Ушбу қарор Халқ депутатлари Хонқа туман кенгашининг навбатдаги сессияси тасдиғига киритилсин.
- Мазкур қарорнинг тасдиғи вилоят ҳокимидан сўралсин.
- Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиб бориш туман ҳокимининг ўринбосари А.Хўжаниёзов зиммасига юклатилсин.
Туман ҳокими О.Ғ.Жуманазаров