|
||||
|
||||
---------------------------------------------------------------------------------------
“01” август 2019 йил № 3422 к Хонқа шаҳарчаси
Навхос қишлоғи Знахос маҳалласидан фуқаро QURAMBAYEV IZZATBEK ZERIPBOY O’G’LIга “Туяқушчилик фермахонаси” қурилишига доимий фойдаланиш учун ер майдони ажратиб бериш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 ноябрдаги “Паррандачиликни янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4015-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Хонқа тумани Томадургадик қишлоғи Дургадик маҳалласида яшовчи фуқаро QURAMBAYEV IZZATBEK ZERIPBOY O’G’LIнинг туман ҳокими номига туяқушчилик фермахонаси қурилиши учун ер майдони ажратиб беришни сўраб йўллаган 2019 йил 13 июндаги
Қ-4-1018-сонли мурожаатини ва унга илова қилинган ҳужжатларни, Хонқа тумани ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимининг 2019 йил 17 июлдаги 3233-сонли ҳамда вилоят архитектура ва қурилиш бош бошқармасининг хулосаларини, вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги корхона, муассаса, ташкилот ва фуқароларга қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган бошқа эҳтиёжлар учун ер участкалари танлаш (ажратиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича вилоят комиссиясининг 2019 йил 18 майдаги
390-сонли йиғилиш баёнини, қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган бошқа эҳтиёжлар учун ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича туман комиссиясининг ер майдони ажратиш ҳақидаги далолатномасини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси “Ер кодекси”нинг ва “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6-моддаларига асосан
Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:
- ушбу қарорга асосан қурилиши режалаштирилаётган объектни буюртма асосида АРТ-I-II ва қурилиш лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлатиш;
- ҳозирда туман ҳокимлиги заҳира экин ерлари ҳисобида турган 33 балл бонитетли экин еридан “Туяқушчилик фермахонаси” қурилиши учун ажратилаётган 0,50 гектар экин ер майдони учун қишлоқ хўжалиги нобудгарчилиги ўрнини қоплашга кетадиган 30 407 000 (ўттиз миллион тўрт юз етти минг) сўм пул маблағи вилоят ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармасининг махсус ҳисоб рақамига ўтказиш;
- Ажратилаётган 0,50 гектар экин ер майдонининг 40 см қалинликдаги устки унумдор қатламини туман қишлоқ ва сув хўжалиги мутахассислари кўрсатган кам ҳосилли ерларга ташиб бериш;
- Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан туман “Давлат хизматлари маркази” орқали ер учаскасига бўлган хуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш вазифаси юклатилсин.
- Ажратилган ер майдонидан 3 йил мобайнида мақсадли фойдаланилмаганда Ўзбекистон Республикаси “Ер кодекси”нинг 36-моддаси, 10-бандига асосан ердан фойдаланиш ҳуқуқи бекор қилиниши белгилаб қўйилсин.
- қурилиши режалаштирилаётган мазкур объектни лойиҳалаштириш учун архитектура режалаштириш топшириғи ва ажратилган ер майдонининг йиғма жилдини тайёрлаб бериш;
- Ажратилган ер майдонидан 3 йил мобайнида мақсадли фойдаланилмаганда туман ҳокимлигига тақдимнома киритиш вазифаси топширилсин.
Туман ҳокими О.Ғ.Жуманазаров