Tizimda navbatdagi tayinlovlar amalga oshirildi

 2020-12-05 09:57:49 587 Chop etish

 

XORAZMNEWS Youtube каналида тадбиркор бўламан “ТЕМИР ДАФТАР”дан чиқаман ёрдам беринг сарлавҳали мурожаат тарқалди.

Ушбу мурожаатда Қирқ ёп қишлоғи “Обод” маҳалласида яшовчи фуқаро Илмира Берганова шу ҳудуддаги намунавий турар жойлар массивидан тадбиркорлик қилиш учун ер майдони ажратиб берилишни сўраган.

Ўрганишлар жараёнида маълум бўлдики фуқаро И.Берганованинг туман ҳокимлигига қилган мурожаатлари қонун доирасида мунтазам қаноатлантирилиб келинган.

Унинг ер сўраб қилган мурожаатлари ўрганилиб, мутасаддилар томонидан ҳуқуқий тушунтириш ишлари олиб борилган.

 Бугунги кунда тадбиркорлик объектлари учун ер майдони Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 26 августдаги “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган бўш турган ер участкаларини бериш ҳамда архитектура-қурилиш ишларини амалга ошириш тартиб тамойилларини янада такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2019 йил 20 декабрдаги 1023-сонли қарорига асосан фақат E-IJRO-AUKSION савдолари орқали амалга оширилиши белгилаб қўйилганлиги, ер майдонини фақатгина аукцион савдосида қатнашиб, ютиб олиши мумкинлиги бундан ташқари  тадбиркорлик билан шуғулланиши учун вақтинча енгил конструкцияли кўчма ўрнатишга ер майдони таклиф қилинган.

 Юқоридагилардан келиб чиқиб фуқаро И. Бергановага ушбу мурожаати юзасидан “Наъмунавий турар жой массивида” тадбиркорлик билан шуғулланиши учун вақтинча енгил канстркцияли кўчма шахобча ўрнатишга ер майдони таклиф қилинади.  

    Хонқа туман ҳокимлиги ахборот хизмати