Tizimda navbatdagi tayinlovlar amalga oshirildi
Ижтимоий тармоқларда банк ва молиявий барқарор ташкилотларда ўз ишига эга бўлган мутахассисларни мажбурлаб, “маҳаллалар бўйича ҳоким ёрдамчиси” лавозимга ўтказишяпти деган маълумот тарқалди.
Президентимиз ташаббуслари билан “Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчиси лавозимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси ишлаб чиқилган бўлиб, Республиканинг барча туман ва шаҳарларида ҳар бир маҳалла фуқаролар йиғини бўйича тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчиси лавозими ташкил этилди.
Хусусан, Хонқа туманидаги 44 та маҳаллалардаги ушбу лавозимларга очиқ танлов асосида номзодлар ўз иҳтиёрлари билан суҳбатдан ўтмоқдалар.
Ҳар бир шахс меҳнат қилиш, эркин касб танлаш, адолатли меҳнат шароитларида ишлаш ва қонунда кўрсатилган тартибда ишсизликдан ҳимояланиш ҳуқуқига эгалиги конститутцямизда ҳам белгилабқўйилган.
Ва бу вазиятда фуқароларнинг эркин касб танлашга оид ҳуқуқларига дахл қилиш мумкин эмас.