Tizimda navbatdagi tayinlovlar amalga oshirildi

 2021-02-02 00:10:54 656 Chop etish

“Баркамоллик” МФЙ раиси Б. Қаландаров, МФЙ раисининг ҳуқуқ ва тартибот ишлари бўйича ўринбосари Х. Қуромбоев ҳамда туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази мутахассиси Х. Қурбоновлар ушбу масала бўйича фуқаро билан учрашди.

Ихтиёр Одамбоев кўзи ожиз–биринчи гуруҳ ногирони. Турмуш ўртоғи Л. Чориева ҳам биринчи гуруҳ ногирони бўлиб, ҳозирда уч ёшгача бўлган фарзанди тарбияси билан банд. 

Ихтиёр Одамбоев Хива туман кўзи ожизлар мактабини ҳамда коллежда информатика мутахассислиги бўйича қўшимча дарс олиш орқали тугатган. Айни пайтда Қозоғистон Республикаси Чимкент давлат университети 1-босқич талабаси.

Суҳбат давомида туман АБКМ мутахассиси Х. Қурбонов И. Одамбоевга туманда мавжуд бўш ўринлари мурожаатчи соғлигига мос келмаслиги ҳақида тушунтириб ўтди.

И. Одамбоев ўзи таҳсил олган мактабда ёки вилоятдаги кўзи ожизлар мактабида кутубхоначи ёки компьютер соҳасида ишлаш истаги борлигини билдирди. 

Мурожаатчи истаётган иш ўринлари ҳозирда бўш эмаслиги, аммо шундай имкон бўлганида у биринчи навбатда ишга қабул қилиниши борасида масъуллар томонидан тушунтириш бердилар.

Фуқаро мурожаати назоратга олинди.