Tizimda navbatdagi tayinlovlar amalga oshirildi

 2021-06-04 20:01:53 663 Chop etish

 

БАЙРАМ БЕЛГИЛАНГАН ДАСТУР АСОСИДА, КЎТАРИНКИ РУҲДА ЎТКАЗИЛДИ

    Ижтимоий тармоқларда:”Хонқа туманида байрамга ҳеч қандай тайёргарлик йўқ, карусель ишламаяпти, етарлича ёритилмаган ва фонтан ҳам ишламаяпти” мазмунида  хабар тарқалди.

     Жорий йилнинг 1 июнь  - Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан туманда байрам куни бир қатор тадбирлар ташкиллаштирилди. Жумладан, жойларда “Бешта муҳим ташаббус” доирасида  тадбирлар кўтаринки руҳда ўтиб, унда иқтидорли ёшлар ўз  ҳунарлари ва ижод  намуналарини намойиш қилишди. Ғолиблар ташкилотчилар томонидан тақдирландилар.

     1 июнь куни байрамнинг асосий тадбири туман марказидаги Ҳожихон Болтаев номидаги истироҳат боғида бўлиб ўтди. Соат 19.00дан  20.30ларга қадар боғда мустақиллигимизнинг 30 йиллиги ҳамда Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” шиори остида  гала концерт бўлиб, унда республикамиз ва вилоятимиздан ташриф буюрган театр актёрлари, санъаткорлар,  ижодкорлар, эстрада хонандалари иштирок этишди.

   Боғдаги мавжуд барча аттракционлар ва бошқа дам олиш майдончалари шу куни одатдагидек эрталабки соат 8.00дан кечқурун соат 22.00гача ишлади.

       Туман ҳокимлигининг ижтимоий тармоқларидаги сайтларга  байрам тадбирлари ҳақидаги барча  маълумотлар, суратлар ва видеолавҳалар мунтазам жойлаб борилди.

       Ҳожихон Болтаев номидаги истироҳат боғи маъмурияти берган маълумотномада боғнинг иш вақти эрталабки соат 8.00дан кечги соат 22.00гача қилиб белгилангани айтилган.