Tizimda navbatdagi tayinlovlar amalga oshirildi

 2021-06-16 17:58:35 795 Chop etish

 

   Ижтимоий тармоқларда “Ойдин ҳаёт” маҳалласида яшовчи Нуқулжон Саъдуллаеванинг уйининг кредитини тўлаб бериш борасида мурожаати тарқалди.

    Мурожаатга холисона муносабат билдириш мақсадида фуқаро яшаётган маҳалла фуқаролар йиғини раиси Д. Назаровдан   маълумотнома олдик. Унда қуйидагилар билдирилган:

    “Н. Саъдуллаева 1990 йил 25 апрелда туғилган, 1-гуруҳ ногирони. Турмушдан ажрашган. Битта қизи бор, унга ва қизига ногиронлиги учун пенсия тайинланган. Қизи учун собиқ турмуш ўртоғидан 560 000 минг сўм алимент пули олади.

     Фуқаро Н. Саъдуллаевага маҳалла, ҳокимлик ва ҳомийлар томонидан мунтазам равишда ёрдам кўрсатилган ва кўрсатилиб келинмоқда.

  1. Олажа қишлоғи, “Ойдин ҳаёт” маҳалласидан 2 сотихли № 46 уй-жой ажратилган бўлиб, хотин-қизлар жамоат фонди томонидан бошланғич бадал пули яъни  45 миллион сўм тўлаб берилган.  2018 йилнинг август ойидан 2020 йилнинг декабрь ойигача бўлган даврда ҳар ой учун ҳомийлар томонидан ва 2021 йил май ойида туман прокуратураси томонидан турар жойнинг кредит тўловлари учун 20 миллион сўм тўлаб берилган.
  2. 2018 йилда Н. Саъдуллаевани кўзини операция қилиши учун туман ҳокимлиги томонидан 6 миллион сўм, йўл ҳаражатлари учун ҳомийлар томонидан 300 минг сўм берилган.

Туман тиббиёт бирлашмаси томонидан берилган маълумотда Н. Саъдуллаева  кўп тармоқли марказий поликлиника кўз касалликлари шифокори хонасида диспансер  назоратида туриши, мунтазам равишда амбулатор ва стационар шароитда даво муолажаларини олиб келаётгани, дори-дармон воситалари билан тўлиқ таъминлангани,  Н. Саъдуллаеванинг фарзанди Н. Ражаббоевани қайта тиббий кўрикдан ўтказиш учун  республика  ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси Хоразм филиалига  амбулатор ордер расмийлаштириб берилгани  қайд қилинган.

  1. 2018 йил 12 июнь куни даволаниши учун туман ҳокимлиги 500 минг сўм, 2020 йил июль ойида 434 000 сўм бир марталик моддий ёрдам, 2020 йил сентябрь-ноябрь ойларида ҳар ойда 326 минг сўмдан, жами 978 000 сўм ёрдам пуллари берилган. Бундан ташқари, 2021 йил 12 июнь куни маҳалладаги ҳомийлар томонидан 500 минг сўм ҳомийлик ёрдами кўрсатдилар.  2021 йил январь ойидан бошлаб ҳар ойда 376 минг сўм миқдорида моддий ёрдам пули олиб келмоқда.
  2. Н.Саъдуллаеванинг уйига гилам, телевизор, музлатгич, микротўлқинли печь, деразаларига жалюзи пардалари  ўрнатиб берилган.
  3. Пандемия туфайли эълон қилинган карантин даврида туман ҳокимлиги томонидан узлуксиз равишда озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаб келинган.

Туман ҳокимлиги томонидан 2020 йил 21 сентябрда 700 000 сўм, 7 ноябрда 300 000 сўм, 31 декабрда 200 000 сўм пул ва “Вақф” фонди томонидан 2020 йил 27 декабрда 500 000 сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари берилган.

 Н. Саъдуллаеванинг оиласи “Темир дафтар”га киритилганлиги сабабли 2021 йил март ойида 200 минг, 8 март муносабати билан 100 минг сўм,  маҳалла имоми ва тадбиркор томонидан 150 минг сўмлик, 2021 йил 31 март куни 2-сектор раҳбари, туман прокурори томонидан 500 минг сўмлик  озиқ-овқат маҳсулотлари берилган.

    

     ...Эслатиб ўтиш жоизки Н. Саъдуллаеванинг мурожаатини эшитган фуқаролар унга ҳеч қандай ёрдам берилмаган деган фикрга бориши мумкин. Аслида эса ўтган уч йил давомида унга мунтазам озиқ-овқат маҳсулотлари,  моддий ёрдам  пуллари бериб келинаётгани айни ҳақиқатдир!

    Бизда ҳеч бир эҳтиёжманд оила эътибордан четда қолмаган, қолмайди ҳам. Зеро, Президентимиз олиб бораётган  сиёсатнинг устувор вазифаларидан бириси фуқароларни ҳар доим рози қилишдир!