Tizimda navbatdagi tayinlovlar amalga oshirildi
Ижтимоий тармоқларда Лобар Султонованинг туман ҳокимига мурожаати тарқалди. Мурожаатчи унда “Бир нафар ўғли билан ижарада яшаётгани, бола пули, моддий ёрдам олмагани ва уй-жой билан таъминланмагани”дан арз қилади.
Мурожаатдан сўнг маҳалла масъуллари Л. Султонова билан учрашдилар ва унга бу борада тушунтиришлар беришди.
“Пахтакор” маҳалла фуқаролар йиғини томонидан тақдим қилинган маълумотномада куйидагилар билдирилган:
“Пахтакор” маҳалласининг “Темирчилар” кўчасида яшовчи Султоновлар оиласида рўйхатда турган Л. Султонова 1991 йилда туғилган. У 2017 йил январь ойида оилавий келишмовчилик сабабли ўгай отаси хонадонидан чиқиб кетган. Маҳалла масъуллари бир неча марта қизнинг онаси И. Жумабоева билан бу мавзуда суҳбатлашиб, тушунтириш ишлари олиб боришди. Аммо, И. Жумабоева қизининг уйига келиб яшашига хоҳиш билдирмади.
2018 йилда Л. Собированинг ҳомиладор эканлигидан хабар топган маҳалла масъуллари патронаж ҳамшира билан хонадонига бир неча марта боришди.
Ҳозирда Л. Султонова Урганч шаҳрда ижарада яшайди. Унинг шаҳарнинг қайси манзилида яшашини билишнинг иложи бўлмади.
Бу ҳақда маълумот беришдан бош тортди ва ўзи маҳалла фуқаролар йиғинига келди.
Л. Султонова 2020 йилда туман ҳокимлигига уй-жой масаласи бўйича ариза топширган. 2020 йилда туманда уй-жой лойиҳалари амалга оширилмаганлиги сабабли 2021 йилга қолдирилган. Туман ҳокимлиги уй-жой бўйича ариза қабул қилина бошланганлиги сабаб унга хабар берилганида, у эски ҳужжатлар билан жой берилишини талаб қилган.
Унга яна янгидан ҳужжатлар тайёрлаш ва топшириш кераклиги тушунтирилди ва Л. Собирова бунга рози бўлиб, ҳужжатлар тақдим қилишини айтди.
Гарчи юқоридаги манзилда рўйхатда турсада яшаш манзили ва ижтимоий аҳволи тўғрисида маълумотлар олиш имкони бўлмаганидан унга бола пули ёки моддий ёрдам бериш имкони бўлмаган.
Бу борада ҳам унга тегишли ҳужжатларни тақдим қилиш тушунтирилди”.