Tizimda navbatdagi tayinlovlar amalga oshirildi

 2021-02-27 10:10:53 656 Chop etish

 

 

 

БИР ҚИСМИ ТАЪМИРЛАНДИ,  ҚОЛГАНИ АМАЛДАГИ ЙИЛДА ТАЪМИРЛАНАДИ

 

 

Ижтимоий тармоқларда:”Хонқа тумани “Хонқа” кўчаси ачинарли аҳволда –асфальт йўқ, кўчалар лой” мазмунида хабар тарқалди.

Аввало, барча ҳудудларда йўлларнинг замон талабларига жавоб бермаслиги, аксари таъмирталаб эканлиги барчамизга маълум.

 

 Ушбу муаммони ҳал қилиш учун Президентимиз амалдаги йилда барча ресурслар йўлларни таъмирлашга қаратилишини айтдилар. Айни пайтда бу жараён бошланиб кетган.

 

Юқоридаги хабар бўйича Хонқа туман ТЙФУК маъмуриятига мурожаат қилдик ва куйидаги мазмундаги маълумотни олдик:

 

“Хонқа туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонасига қарашли умумфойдаланишдаги автомобиль йўллари 205 километрни ташкил қилиб, шундан 55 километри давлат аҳамиятида, 150 километри маҳаллий аҳамиятдаги йўллардир.

 

Умумфойдаланувдаги давлат аҳамиятидаги 4р170 “Хонқа ш.-Ал Хоразмий қ.-Обод қ” 0-20 километр автомобиль йўли туман марказидан Амударё қишлоғи ва Боғот тумани билан боғловчи йўл ҳисобланади. Ушбу йўл орқали ҳаракатланаётган транспорт воситаларига ҳаракатланишда ноқулайликлар туғдирганлиги бор гап. “Таянч”, “Наврўз”, “Моштўғай”, “Олчин” ва “Тома”

 маҳалларида яшовчи 22 минг нафардан зиёд аҳоли туман марказига келиб-кетишларида ва автобус қатновлари учун қийинчилик туғдираётгани ҳақида вертуал қабулхоналарга мурожаатлар қилишган эди. Мурожаатлар асосида 2020 йил корхонамиз томонидан 3-8 километрдан 14 километргача бўлган 10.2 километр қисмида  йўл қопламасининг бузилган жойлари, йўл профилини автогрейдер ёрдамида бузиб, текислаш, 19000 метр квадрат асфальтбетон ётқизиш, йўл кўтармасини тупроқ билан тўлдириб текислаш, 2та замонавий типдаги автобус бекати қуриш, етишмаётган йўл белгилари ва огоҳлантирувчи устунларни ўрнатиш ҳамда 3 километр йўл чизгиларини чизиш ишлари амалга оширилди.

Ушбу йўлнинг қолган таъмирталаб қисми (0-километрдан 3.8 километргача) 2021 йилнинг 3 – чорагида тўла таъмирлаш режалаштирилган”.