Tizimda navbatdagi tayinlovlar amalga oshirildi
Расмий муносабат
ФУҚАРО МУРОЖААТИ ҲАЛ ҚИЛИНАЯПТИЮ АММО...
Туманимизнинг “Обод” маҳалласида яшовчи фуқаро Манзура Ўринова туман ҳокими, сектор ва раҳбари ва бошқа қатор ташкилотларга қилган мурожаатида маҳалладаги озодаликни тартибга солишни жойига келиб ўрганишни ва бартараф қилишни сўраганди. Мурожаатда ҳатто кўп қаватли турар жойлар ёнидаги ҳожатхоналар қуриб бериш ҳақида ҳам гап борарди...
Вилоят Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси туман бўлими ходимлари ушбу мурожаат асосида “Обод” маҳалласидаги Бобур номли кўчада жойлашган 1 ҳамда 2 рақамли кўп қаватли уйлар аҳволини ўрганишди.
Ўрганиш давомида шу ерда яшовчи фуқаролар билан суҳбатлашилиб, ҳар бир кўп қаватли уйга мутасадди ходим биркитилди.
Шунингдек, ҳар бир уйга шу ерда яшовчи фуқаролар орасидан уй бошқаруви раиси ҳам сайланди.
1-кўп қаватли уйда 8 хонадон бўлиб, 24 нафар киши яшамоқда. Бино 1985 йилда қурилган бўлиб, сўнги марта 2019 йилда таъмирланган. Ўрганиш жараёнида турар жойнинг йўлаклари, фасад қисмининг 650 квадрат метр қисмини таъмирлаш, темир эшик, кўча чироқлари, ўриндиғи ва болалар майдончаси қуриш учун 297.2 миллион сўм маблағ кераклиги аниқланди.
Шунингдек, 10та хонадонда 35 нафар фуқаро яшайдиган, 1985 йилда қурилиб, охирги марта 2019 йилда қайта таъмирланган 2-чи кўп қаватли уйнинг фасад қисмини таъмирлаш, кўча чироқлари, ўриндиқ ўрнатиш ҳамда пиёдалар йўлакчаси ташкил қилиш учун жами 177.2 миллион сўм маблағ керак бўлиши ўрганиш жараёнида аниқланди.
Вилоят ҳокими Ф. Эрмановнинг 2021 йил 15 мартда тасдиқланган 5-1222-сонли манзилли дастурига асосан ушбу кўп қаватли уйларда таъмирлаш ишлари режалаштирилди ва лойиҳа ҳужжатлари тайёрланмоқда.
Маълумки, ҳар бир фуқаро мурожаати ўз вақтида ўрганилиб, унинг ечими ижобий ҳал қилинмоқда. Бу борада туман ҳокими ва бошқа сектор раҳбарлари тизимли ишлар олиб боришаяпти.
Ҳеч бир мурожаат эътиборсиз қолаётгани йўқ!
Ушбу мурожаат мулоҳаза қилишга ундади.
Якка тартибда қурилган иморатларда яшовчи фуқаролар уйлари атрофларини ҳар доим тоза ва саранжом-саришта тутишга одатланишган. Эрта тонгда хонадон келини ёки қизи уй атрофини чиройли қилиб супириб қўйиши минг йиллик анъаналаримиздан ҳисобланади.
Аммо, афсуски, кўп қаватли турар жойларда яшовчи хонадонлар эгаларини бу борада мақтаб бўлмайди. Умум яшаш уйи атрофини тоза тутиш шу ерда яшовчи ҳар бир хонадон эгасининг бурчи эканлиги ҳамиша унутилади.
Фуқаро мурожаатида уй атрофлари ободонлаштирилиши ҳақидаги талаби шуни ёзишга мажбур қилди. Ҳатто умумфойдаланишда бўлган ҳожатхоналар аҳволи ҳам ачинарли. Ахир бу ҳолатга шу ерда яшовчилар ўзлари сабабчику!
Ташқаридан биров келиб атрофга аҳлат ташламаган!
Хонадон эгалари бир ёқадан бош чиқариб, бир оила фарзандлари каби биргаликда кўп қаватли уйлар атрофини озода сақласалар бу ўзлари учун фойда.
Саранжом-саришта масканга ҳамиша барака энади, қолаверса ўзлари мусаффо ва тоза манзилда яшайдилар.