Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.

Tizimda navbatdagi tayinlovlar amalga oshirildi

 2022-02-09 10:51:00 459 Chop etish

Ижтимоий тармоқларда “На пиёда юра оласиз, на машинада...” сарлавҳаси остида «Хонқа тумани, Дўрман маҳалласи ҳудудидаги  Наврўз кўчасининг ҳолати ёмонлиги юзасидан  тарқалган мурожаатга

Расмий муносабат

________________

“Дўрман” маҳалласида 12.461 километр узунликдаги ички хўжалик йўллари мавжуд бўлиб, шундан,  7 километри таъмирланиши лозим бўлган Асфальт йўл 4 километрда ошиғи тупроқ йўллардан иборат.

 

Жорий йилда Хонқа туманида 131.64 километр узунликдаги ички хўжалик йўлларини жумладан: 104.921 километр тупроқ йўлларни тошлаштириш, 26.179 километр қисмида асфальт ётқизиш ишларини олиб бориш бўйича таклифлар ишлаб чиқилган.   

 

Шу жумладан, “Дўрман” маҳалласи ҳудудидаги Ёшлик, Темирчилар, Наврўз, Дўрман кўчаларининг 3.250 километр тупроқ йўлларга ШПС (қум тош аралашмаси) ётқизиш бўйича таклифлар киритилган бўлиб, молиялаштириш ишлари манбасига аниқлик киритилгандан кейин босқичма-босқич кўзланган ишлар амалга оширилади.

 

 Мурожаатда келтирилган Наврўз кўчаси соҳа мутасаддилар томонидан жойига чиқиб ўрганилиб, аҳолига қулайлик яратиш мақсадида ҳолатини яхшилаш чоралари кўрилди.

 

Хонқа тумани ҳокимлиги ахборот хизматии