Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.

Tizimda navbatdagi tayinlovlar amalga oshirildi

 2022-03-19 05:43:00 385 Chop etish

 

 Ижтимоий тармоқларда Ҳонқа тумани “Таянч” маҳалласида истиқомат қилаётган  Фарход Атажоновнинг мурожаати тарқалди.

Унда  фуқаро 2021 йил 17 февраль санасида чорвачилик қилиш мақсадида  “Марҳабо Мардонбек Жавоҳир” хусусий корҳонаси ташкил қилганлиги, ўтган давр мобайнида озуқа етиштириш учун ер майдони ажратилиши бўйича  қилган мурожаатлари инобатга олинмаётганлиги ва чорвачилик фаолиятига тўсқинликлар бўлаётганини билдиради.

Фуқаро Атажонов Фарход чорвачилик йўналишида фермер хўжалиги ташкил қилиш мақсадида бир неча марта туман ҳокимлигига мурожаат қилган ва мурожаат тегишли мутахассислар томонидан ўрганилган.

Ўрганишлар давомида мурожаатчига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июнь санасидаги  № ПФ-6243-сонли Фармони қабул қилиниб, 2021 йил 1 августдан маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ер муносабатларига оид қуйидаги ваколатлари, улар юзасидан қарор, фармойиш ёки бошқа турдаги хужжат қабул қилиш ҳуқуқи бекор қилингани,  бундан ташқари Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 24 ноябрь санасидаги  № 709-сонли қарори қабул қилиниб, заҳирадаги ер майдонлари фақат очиқ электрон танлов орқали ажратилиши тўғрисидаги  фармон ва қарор юзасидан ёзма ҳамда оғзаки тушунтириш ишлари олиб борилган.

 

2021 йил 4 май куни фермер хўжалиги юритиш учун танловга чорвачилик йўналиши бўйича Тамадургадик ҳудудидаги 329,330,331,351,354 контурларда 10,2 гектар №12 лойиҳадаги ер учаскалари очиқ танлови ўтказилган.

Фуқаро Ф. Атажанов ҳам ушбу танловда қатнашиш истагини билдирган ва ишчи гуруҳ белгиланган меёрлар асосида ўрганиш ишларини олиб борган. Мониторинг тарзида саноқдан ўтказилганда Ф. Атажановнинг боқувида 28.56 шартли мол бош сони борлиги аниқланган ва танловда иштирок эта олмаган.   

Маълумот ўрнида: Ўзбекистон Республикаси “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги қонуннинг 5- моддаси 2- бандида шартли бош сониэнг камида 30 бош бўлиши кўрсатиб ўтилган

Ҳозирда туман заҳирасида бўлган Хонқаобод ҳудудидан 20,21,22,24,72,18,19 контурларда жами 10.8 гектар ер майдонини чорвачилик йўналиши бўйича очиқ электрон танловга қўйиш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Фуқаро Ф. Атажановга электрон танлов эълон қилингандан кейин ушбу танловда қатнаш тавсия қилинади  

Энди мурожаатда келтирилган навбатдаги масала: қарорларнинг чиқарилиши ҳақида сўз юритсак:

Туманда фаолият кўрсатиб келаётган “Рўзибой Соллоҳ” фермер хўжалигига Амударё ҳудудининг 533-контуридан очиқ танлов асосида 13.4 гектар ер майдони қўшиб берилган.

2021 йил 15 мартда туман прокуратураси томонидан № 11-21-сонли протест киритилган ва “Рўзибой Соллоҳ” фермер хўжалигига қўшиб берилган  13.4 гектар ер майдони туман ҳокими заҳирасига қайтарилган.

Жорий йилнинг 11 февраль санасида  Хоразм вилояти Урганч туманлараро маъмурий судининг ҳал қилув қарорига асосан 533-контурдаги ер майдони “Рўзибой Соллоҳ” фермер хўжалиги ҳисобида қолдирилган.