+998623991673
Хонқа тумани. Хонқа шаҳарчаси Халқлар дўстлиги кўчаси 30 уй, 220800
Расмий муносабат
Июнь 14, 2023 Xo'janiyazov Shohrux 111

Расмий муносабат

Ижтимоий тармоқларда Хонқа тумани “Истиқлол” маҳалласида истиқомат қилаётган Тожиевлар оиласининг мурожаати тарқалди.

Унда оила раҳбари  М.Тожиев ҳамда аёли Д.Аҳмедовалар уйининг том қисмини ёпишда амалий ёрдам сўраган

Давлатимиз раҳбари ташаббуслари билан аҳоли учун муносиб турмуш шароитларини яратиш ва маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш мақсадида тумандаги 554 та оғир шароитдаги хонадонларда турли даражадаги таъмирлаш ва қайта қуриш ишлари олиб борилиши белгиланган эди.

Мурожаатчиларнинг хонадони ҳам ушбу ўрганишлар натижасида ушбу рўйхатга киритилиб уйининг 120 кв метр  том қисмини ёпиш таклифи билдирилган.

Қисқа фурсатларда тумандаги ушбу хонадонларда хонадонларда таъмирлаш ва қайта қуриш ишлари олиб борилади.


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Хонқа туман ҳокимига мурожаат юбориш
Сизга Хонқа туман ҳокимига электрон имзодан фойдаланмаган ҳолда бевосита электрон тарзда мурожаатларни юбориш имкониятини тақдим этади. Сизнинг мурожаатингизга тез кунда жавоб берилади.