Жорий йилда “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” давлат дастури доирасидаги ишлар тумандаги “Янги турмуш” ҳамда “Маданият” маҳаллаларида бажарилиши режалаштирилган.
Очиқ суҳбат давомида ҳар бир ташкилот раҳбари аҳолига давлат дастури доирасида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан алоҳида тўхталиб фуқароларнинг саволларига батафсил жавоб бериб ўтдилар.
Муҳокама қилинган масалалар дастур асосида кўриб чиқилиши ва ҳал қилиниши маълум қилинди