САЙЁР ҚАБУЛ | xonqahokimiyat.uz

 2020-10-28 19:32:12 747 Chop etish

Халқ манфаатлари ҳар нарсадан устун

Дарвоқе, бу шиор остида амалга оширилаётган ишлар кўлами салмоқли натижаларга олиб келганлигини эътироф этиш жоиз

Бугун Хонқа туманидаги 7-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида вилоят прокурори сайёр қабули бўлиб ўтди

Унда вилоят прокурори ўринбосари Ғ. Абдуллаев, Халқ қабулхонаси туман бўлими мудираси З. Маткаримова, туман ҳокими О. Жуманазаровлар иштирок қилдилар.

Мурожаатлар асосан ичимлик суви қувурларининг ёрилиши, қувурлар ётқизиш натижасида таъмирланмасдан қолган йўллар, суд қарорларидан норозилик ҳолатлари, уй-жой ва газ тармоғидан узилганлик масалалари юзасидан бўлди

.

Учрашувда билдирилган мурожаатлар назоратга олиниб, ҳал этиш учун тегишли мутасаддиларга бириктирилди

Бир сўз билан айтганда, ҳар бир мурожаат замирида инсонлар тақдири ётибди. Сайёр қабулда қатнашган мутасаддилар ҳар бир фуқаро мурожаатига ижобий ёндашдилар.

 

Хонқа туман ҳокимлиги ахборот хизмати.