Tizimda navbatdagi tayinlovlar amalga oshirildi

 2020-11-27 19:40:43 610 Chop etish

Халқ депутатлари Хонқа туман кенгашининг навбатдаги йигирма иккинчи сессияси бўлиб ўтди.
Сессияда туман ҳокими О. Жуманазаров, сектор раҳбарлари, туман ҳокими ўринбосарлари, тегишли ташкилот раҳбарлари, фермерлар, ва ОАВ ходимлари иштирок этдилар.
Кун тартибига қўйилган иккита масала бўйича ҳисоботлар тингланди. Хусусан, биринчи масала: Туманда камбағалликни қисқартириш бўйича олиб борилаётган ишлар тўғрисида туман ҳокимининг молия- иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш бўйича биринчи ўринбосари – иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи Ф. Эрназаровнинг маърузаси эшитилди.
Кун тартибидаги иккинчи масала: Ўзбекистон Республикаси Халқ қабулхонаси томонидан туманда ўтказилаётган қабуллардаги масалаларнинг бажарилиши бўйича қилинаётган ишлар тўғрисида туман Халк қабулхонаи мудираси З. Маткаримованинг ҳисоботлари тингланди.
Кун тартибидаги масала юзасидан депутатлар сўзга чиқиб, ўзларининг фикр-мулоҳазалаларини билдирдилар.
Муҳокама қилинган масалалар бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди.