Tizimda navbatdagi tayinlovlar amalga oshirildi
Сессияда сектор раҳбарлари, туман ҳокими ўринбосарлари, тегишли ташкилот раҳбарлари иштирок этдилар.
Кун тартибида: "Туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, рейтинг баҳолаш натижаларини ҳамда бу борада ҳудуд даражасида ҳал этиладиган муаммоларни бартараф этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар" юзасидан туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш бўйича биринчи ўринбосари, иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи Ф.Эрназаровнинг ҳисоботи тингланди.
Сессияда кўрилган масала юзасидан депутатлар сўзга чиқиб, ўзларининг фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.
Муҳокама қилинган масала юзасидан туман кенгаши қарори қабул қилинди.
Хонқа туман ҳокимлиги ахборот хизмати