Tizimda navbatdagi tayinlovlar amalga oshirildi
Бугун Халқ депутатлари Хонқа туман кенгашининг навбатдаги XXIV сессияси бўлиб ўтди.
Сессия йиғилишида сектор раҳбарлари, туман ҳокими ўринбосарлари,тегишли ташкилот раҳбарлари иштирок этдилар.
Кун тартибидаги биринчи масала юзасидан:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12-13 декабрь кунлари Хоразм вилоятига ташрифи давомида кенгайтирилган тарзда ўтказилган мажлисда берилган топшириқлардан келиб чиқиб, туманда фойдаланишдан чиқиб кетган суғориладиган ерларни 2021 йилда қайта фойдаланишга киритиш прогнозлари тўғрисида туман ер ресурлари хизмати ва кадастр бўлими бошлиғи О.Юсуповнинг ҳисоботи тингланди.
Кун тартибидаги иккичи масала Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12-13 декабрь кунлари Хоразм вилоятига ташрифи давомида кенгайтирилган тарзда ўтказилган мажлисда берилган топшириқлардан келиб чиқиб, тумандаги ички суғориш, коллектор-дренаж тармоқлари ва гидротехник иншоотларни қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларига бириктириш ва эгаликка бериш тўғрисида туман ирригация бўлими бошлиғи Т.Хўжаниязовларнинг ҳисоботи тингланди
Кун тартибидаги масалалар юзасидан депутатлар сўзга чиқиб, ўзларининг фикр-мулоҳазалаларини билдирдилар.
Муҳокама қилинган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.