Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.

Tizimda navbatdagi tayinlovlar amalga oshirildi

 2021-01-12 10:59:51 582 Chop etish

Халқ депутатлари вилоят,туман ва шаҳар Кенгашларининг
биринчи ташкилий сессияларини ўтказиш бўйича
ВАЗИФАЛАР

  1. Сайлов комиссияларининг сайлов якунлари бўйича ва ҳокимнинг сессияни чақириш тўғрисида қарорларини қабул қилиш
  2. Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов якунлари бўйича вилоят, туман ва шаҳар сайлов комиссияларининг қарорларини қабул қилиш ва матбуотда (ҳокимликлар веб-сайтида) эълон қилиш.

Ижрочи: Вилоят, туман ва шаҳар сайлов комиссиялари

Муддати: 2020 йил 6-7 январь.

  1. Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши сессияларини чақириш тўғрисида қарор қабул қилиш.

Ижрочи: Вилоят, шаҳар ва туман ҳокими

Муддати: 2020 йил 6-7 январь.

  1. Ташкилий сессиялар қарор лойиҳаларини тайёрлаш
  2. Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгаши сессиясини олиб бориш тартиби, кун тартиби ва иш тартиби лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Ижрочи: Ҳокимликлар Ташкилий-назорат гуруҳлари

Муддати: 2020 йил 8 январь

  1. Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашига сайлов ўтказувчи сайлов комиссиялари раисларининг ахборотини тайёрлаш.

Ижрочи: Вилоят, туман ва шаҳар сайлов комиссиялари

Муддати: 2020 йил 8 январь

  1. Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашига сиёсий партиялардан сайланган депутатларнинг гуруҳларини тузиш (тегишли Кенгашга сиёсий партиядан камида 3 нафар депутат сайланган тақдирда) ва уларни рўйхатдан ўтказиш бўйича аризаларини тайёрлаш.

Ижрочи: Сиёсий партиялар Марказий Кенгашлари ва ҳудудий бўлимлари.

Муддати: 2020 йил 8 январь

  1. Сенат томонидан тасдиқланган Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларининг Намунавий Регламенти ва доимий комиссиялари тўғрисидаги Намунавий Низомлар асосида Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларининг Регламенти ва доимий комиссиялари тўғрисидаги Низомлар лойиҳаларини тайёрлаш.

Ижрочи: Ҳокимликлар Ташкилий-назорат гуруҳлари

Муддати: 2020 йил 9 январга қадар

  1. Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши доимий комиссиялари (8 та доимий комиссия) шахсий таркибини тасдиқлаш бўйича қарор лойиҳасини тайёрлаш.

Бунда депутатларнинг меҳнат ва ҳаётий тажрибаси, мутахассислиги, партиявийлигининг ҳисобга олинишини таъминлаш.

Ижрочи: Вилоят,туман ва шаҳар Ташкилий-назорат гуруҳлари сиёсий партияларнинг ҳудудий Кенгашлари билан биргаликда

Муддати: 2020 йил 9 январга қадар

  1. Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари сессияларида Қўшма мажлисдаги Маслаҳат кенгаши аъзолигига бир нафардан номзодларни тавсия этиш тўғрисидаги қарор лойиҳасини тайёрлаш.

Ижрочи: Ҳокимликлар Ташкилий-назорат гуруҳлари

Муддати: 2020 йил 9 январга қадар

III. Ташкилий сессияларни ўтказишга оид тайёргарлик ишлари

  1. Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгаши биринчи сессиясига раислик қилувчи ёши катта депутатнинг номзодини тайёрлаш.

Ижрочи: Ҳокимликлар Ташкилий-назорат гуруҳлари

Муддати: 2020 йил 9 январга қадар

  1. Ташкилий сессияларни ўтказиш учун ҳокимликлар залларини тайёрлаш, электр энергияси, овоз кучайтиргичлар узлуксиз ишлашини таьминлаш, бинолар атрофларини ободонлаштириш.

Ижрочи: Электр тармоқлари корхонаси ва ҳудудий Телеком бўлимлари,Ободонлаштириш бошқармалари.

Муддати: Сессиядан бир кун олдин

  1. Ташкилий сессиялар ўтказиладиган биноларда жамоат тартибини сақлаш чораларини кўриш.

Ижрочи: ИИБ бўлимлари.

Муддати: Ташкилий сессия ўтказиладиган кунлари.

  1. Ташкилий сессияда иштирок этувчиларнинг Контингентини тайёрлаш ва уларни ўз вақтида иштирокини таьминлаш.

Ижрочи: Вилоят,туман ва шаҳар ҳокимларининг ўринбосарлари, гуруҳ раҳбарлари ва котибиятлар мудирлари.

Муддати: Ташкилий сессия ўтказиладиган куни

  1. Ташкилий сессияларни очилиши янграши учун Ўзбекистон Республикаси Давлат Мадҳияси фонограммасини тайёрлаш.

Ижрочи: Вилоят, туман ва шаҳар ҳокимларининг Ёшлар бўйича ўринбосарлари

Муддати: Ташкилий сессия ўтказиладиган куни.

  1. Янги сайланган депутатларга депутатлик гувоҳномасини ва кўкрак нишонларини топшириш.

Ижрочи: вилоят, туман ва шаҳар сайлов комиссиялари ҳокимликлар Ишлар бошқармалари билан биргаликда

Муддати: Гуовҳномалар Ташкилий сессия куни топширилади, кўкрак нишонлар “Давлат белгиси” ДИЧБ томонидан ишлаб чиқариш графигига мувофиқ жойларга 2020 йил 22 январга қадар тўлиқ етказиб берилгандан сўнг топширилади.

  1. Вилоят, туман, шаҳар ҳокимларини
    лавозимларга тайинлаш юзасидан тайёргарлик ишлари
  2. 15. Номзодни вилоят ҳокими лавозимига тасдиқлаш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ депутатлари вилоят Кенгашига Тақдимномаси лойиҳасини тайёрлаш (Бош Вазир тақдимномасига асосан).

Ижрочи: Давлат хизмати ва ҳокимият вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчи бўлинмаси

Муддати: 2020 йил 10 январга қадар

  1. 16. Вилоят ҳокими лавозимига номзод юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тақдимномаси бўйича Халқ депутатлари вилоят Кенгашига сиёсий партиялардан сайланган депутатлик гуруҳлари билан Маслаҳатлашув ўтказувчи Президент вакилларининг рўйхатини тузиш ва ҳудудларга бириктириш.

Ижрочи: Давлат хизмати ва ҳокимият вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчи бўлинмаси

Муддати: 2020 йил 10 январга қадар

  1. 17. Сиёсий партиялардан сайланган депутатлик гуруҳлари билан Маслаҳатлашув ўтказиш учун сессия ўтказиладиган бинодан 5 та хона ажратиш. Ҳар бир хонага тегишли сиёсий партия номини ёзиш ҳамда зарур стол, стул ва компьютер техникаси билан жиҳозлаш.

Ижрочи: Вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосарлари

Муддати: 2020 йил 10 январга қадар

  1. 18. Сиёсий партиялардан сайланган депутатлар гуруҳлари билан вилоят ҳокими лавозимига тавсия этилаётган номзод юзасидан Маслаҳатлашув баённомаси лойиҳасини тайёрлаш.

Ижрочи: Ҳокимликлар Ташкилий-назорат гуруҳлари

Муддати: Сессия ўтказиладиган куни

  1. 19. Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг вилоят ҳокими лавозимига тавсия этилаётган номзодни тасдиқлаш тўғрисидаги қарорини Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига етказиш.

Ижрочи: Давлат хизмати ва ҳокимият вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчи бўлинмаси

Муддати: Сессиядан сўнг дарҳол

  1. 20. Вилоят ҳокимларини тайинлаш тўғрисида Президент Фармони лойиҳасини тайёрлаш.

Ижрочи: Давлат хизмати ва ҳокимият вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчи бўлинмаси.

Муддати: Вилоят кенгаши қарори олинганидан ўнг дарҳол

  1. 21. Вилоят ҳокимининг шаҳар ва туман ҳокимларини тайинлаш бўйича вилоят ҳокимининг қарорларини тайёрлаш.

Ижрочи: Вилоят ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳи

Муддати: Президент Фармони қабул қилинганидан кейин дарҳол

  1. 22. Шаҳар ва туман ҳокимларини лавозимига тасдиқлаш тўғрисида шаҳар ва туман Кенгашлари ташкилий сессияларини ўтказиш жадвалини ва вилоят ҳокимлигидан бириктирилган вакиллар рўйхатини тайёрлаш.

Ижрочи: Вилоят ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳи

Муддати: 2020 йил 13-14 январь

  1. Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари
    сессияларини ўтказиш ва ундан кейинги тадбирлар
  2. 23. Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашлари сессияларини ўтказиш (Иш тартиби – Хронометражга асосан).

Ижрочи: Вилоят, туман, шаҳар ҳокимлари ва бириктирилган вакиллар

Муддати: 14-15 январь

  1. 24. Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари сессияларини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини таьминлаш. Қабул қилинган қарорларни маҳаллий матбуотда ва ҳокимликларнинг расмий веб-сайтида эълон қилиш.

Ижрочи: АОКА,МТРК, ҳудудий оммавий ахборот воситалари

Муддати: Сессиялар ўтказиладиган кунлари

 

 

 

2-модда. Маҳаллий вакиллик ва ижроия ҳокимияти бошлиғини лавозимига тайинлаш ва лавозимдан озод этиш

Вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокими Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тайинланади ҳамда лавозимидан озод этилади.

Вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокими номзодлари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тегишли халқ депутатлари Кенгашларидаги партия гуруҳларининг ҳар бири билан маслаҳатлашувлар ўтказилганидан сўнг халқ депутатлари вилоят ва Тошкент шаҳар Кенгашига тасдиқлаш учун тақдим этилади.

Тегишли халқ депутатлари Кенгаши депутатлари умумий сонининг кўпчилик овозини олган вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокими номзоди тасдиқланган ҳисобланади.

Агар овоз бериш вақтида вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокими номзодлари тегишли халқ депутатлари Кенгаши депутатлари умумий сонининг кўпчилик овозини ололмаса, Ўзбекистон Республикаси Президенти мазкур лавозимларга номзодларни партия гуруҳлари билан қўшимча маслаҳатлашувлар ўтказганидан сўнг бир ой ичида яна икки марта тақдим этиш ҳуқуқига эга.

Тегишли халқ депутатлари Кенгаши тақдим этилган вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокими номзодларини уч марта рад этган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Президенти вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчини тайинлаш, тегишли халқ депутатлари Кенгашини тарқатиб юбориш ҳуқуқига эга. Бунда халқ депутатлари вилоят ва Тошкент шаҳар Кенгашларига сайлов тарқатиб юбориш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан эътиборан уч ой ичида ўтказилади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти халқ депутатлари вилоят ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг қарорига мувофиқ ҳоким номзоди бўйича фармон қабул қилади.

 Туман, шаҳар ҳокимлари вилоят, Тошкент шаҳар ҳокими томонидан тайинланади ва лавозимидан озод этилади ҳамда тегишли халқ депутатлари Кенгаши томонидан тасдиқланади.

Вилоят, туман, шаҳар ҳокимлари тегишли халқ депутатлари Кенгаши депутатлари орасидан тайинланади ва тасдиқланади.

Туманга бўйсунувчи шаҳар ҳокими туман ҳокими томонидан тайинланади ва лавозимидан озод этилади ҳамда халқ депутатлари туман Кенгаши томонидан тасдиқланади.

Вилоят ҳокими Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда шаҳар ҳокимини туман (шаҳар таркибига кирувчи туманлар бундан мустасно) ҳокимига бўйсундириш ва ягона бошқарув органларини тузиш ваколатига эга бўлиб, бу хусусдаги қарор кейинчалик халқ депутатлари вилоят Кенгаши томонидан тасдиқланади.

Халқ депутатлари Кенгаши ва ҳокимларнинг ваколат муддати — беш йил.