Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.

Tizimda navbatdagi tayinlovlar amalga oshirildi

 2021-01-12 11:21:19 513 Chop etish


O`ZBEKISTON RESPUBLIKASI

XORAZM  VILOYATI

ХALQ  DEPUTATLARI

XONQA TUMAN         KENGASHINING

Q A R O R I

 

ЎЗБЕКИСТОН  РЕСПУБЛИКАСИ

ХОРАЗМ  ВИЛОЯТИ

ХАЛҚ  ДЕПУТАТЛАРИ

ХОНҚА ТУМАН

КЕНГАШИНИНГ

Қ А Р О Р И

2020 йил “5” февраль                 № 2-7                                  Хонқа туман

 

Хонқа туман маҳаллий бюджетининг йил бошига шаклланган эркин қолдиқ маблағи ҳисобидан маблағ ажратиш тўғрисида

 

Хонқа туман маҳаллий бюджетининг йил бошига шаклланган эркин қолдиқ маблағи ҳисобидан маблағ ажратиш юзасидан ҳисоботини атрофлича муҳокама килиб, Халқ депутатлари туман Кенгаши

               

Қ А Р О Р    Қ И Л А Д И:

 

  1. Хонқа тумани ҳокими Жуманазаров Оманбой Ғойиповичнинг Хонқа туман маҳаллий бюджетининг йил бошига шаклланган эркин қолдиқ маблағи ҳисобидан маблағ ажратиш тўғрисидаги таклифи маълумот учун қабул қилинсин.
  2. Туман ҳокимлиги томонидан тақдим қилинган Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 22 августдаги “Бюджет маълумотларининг очиқлигини ва бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3917-сонли қарорига асосан туман маҳаллий бюджетининг 2019 йил
    йиллик даромадлар режасини орттириб бажарилган қисми ҳисобидан тумандаги 34-сон мактабгача таълим муассасасини таъмирлаш учун 366 000 000 (уч юз олтмиш олти миллион) сўм, 5-сон мактабгача таълим муассасасини таъмирлаш учун 195 000 000 (бир юз тўқсон беш миллион) сўм, жами 561 000 000 (беш юз олтмиш бир миллион) сўм туман мактабгача таълим бўлимига, 2018 йилда “Обод қишлоқ” дастури асосида тумандаги “Ойдин ҳаёт” маҳалласида амалга оширилган ишлар доирасида 38-сон мактабгача таълим муассасасини таъмирлашдан қолган қарздорликни қоплаш учун 112 019 000 (бир юз ўн икки миллион ўн тўққиз минг) сўм маблағ туман ҳокимлигига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 февралдаги “Обод қишлоқ” дастурини 2019 йилда амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4201-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида “Обод қишлоқ” дастурига киритилган “Ёш куч”, “Таянч”, “Пахтакор” маҳаллаларида бажарилган ишлардан юзага келган қарздорликни камайтириш мақсадида туман ҳокимлигига жами 255 000 000 274 000 (икки юз эллик беш миллион) сўм, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил
    9 январдаги 02/1-1862-сонли топшириқ асосида 2020 йил давомида ҳар бир оила тадбиркор дастури доирасида тумандаги аҳоли томорқа майдонларида шўрланиши юқори бўлган “Мустақиллик” маҳалласидаги 12,1 км. узунликдаги очиқ коллектор тармоқларини тозалаш ишларини амалга ошириш орқали оқар сув таъминоти ва томорқа ерларининг мелиоратив ҳолатини яхшилаш учун 165 000 000 (бир юз олтмиш беш миллион) сўм маблағ туман ирригация бўлимига ажратиш, туман ҳокимлиги ҳисобидаги енгил автотранспорт воситаларининг сиқилган табиий метан газ ёқилғисидан бўлган кредиторлик қарздорлигини қоплаш учун 5 846 300 (беш миллион саккиз юз қирқ олти минг уч юз) сўм, ишчи-хизматчиларнинг сафар харажатлари учун 6 000 000 (олти миллион) сўм, почта харажатлари учун 3 800 000 (уч миллион саккиз юз минг) сўм, “Сайт” солиқларни ақлли йиғиш тизими учун мослаштирилган махсус қурилмасига 9 таси 4 000 000 (тўрт миллион) сўмдан 36 000 000 (ўттиз олти миллион) сўм маблағ ажратилсин.
  3. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ф.Эрназаров ҳамда халқ депутатлари туман Кенгашининг маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси раиси Ф.Каримовлар зиммасига юклатилсин.

 

 

Халқ депутатлари Хонқа туман

Кенгаши раиси, туман ҳокими                               О.Жуманазаров