Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.

Tizimda navbatdagi tayinlovlar amalga oshirildi

 2021-01-18 18:55:31 443 Chop etish


O`ZBEKISTON RESPUBLIKASI

XORAZM  VILOYATI

ХALQ  DEPUTATLARI

XONQA TUMAN         KENGASHINING

Q A R O R I

 

ЎЗБЕКИСТОН  РЕСПУБЛИКАСИ

ХОРАЗМ  ВИЛОЯТИ

ХАЛҚ  ДЕПУТАТЛАРИ

ХОНҚА ТУМАН

КЕНГАШИНИНГ

Қ А Р О Р И

2020 йил  28 апрель                        № 5-25                                  Хонқа туман

 

Хонқа туман маҳаллий бюджетининг 2020 йил 1-чорак даромадлар режасининг ошириб бажарилган қисми маблағи ҳисобидан маблағ ажратиш тўғрисида

Хонқа туман маҳаллий бюджетининг 2020 йил 1-чорак даромадлар режасининг ошириб бажарилган қисми маблағи ҳисобидан маблағ ажратиш юзасидан ҳисоботини атрофлича муҳокама килиб, Халқ депутатлари туман Кенгаши

Қ А Р О Р    Қ И Л А Д И:

  1. Хонқа тумани ҳокими Жуманазаров Оманбой Ғойиповичнинг Хонқа туман маҳаллий бюджетининг 2020 йил 1-чорак даромадлар режасининг ошириб бажарилган қисми маблағи ҳисобидан маблағ ажратиш тўғрисидаги таклифи маълумот учун қабул қилинсин.
  2. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2020 йил 12-13 март кунлари Хоразм вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқлар ва кенгайтирилган тарзда ўтказилган 17-сонли мажлис баёнининг 16-бандига мувофиқ ҳамда бу юзадан туман ҳокимининг 31.03.2020 йил 387қ-сонли қарорига асосан туман ҳокимлиги ходимларининг иш самарадорлиги ва масъулиятини ошириш учун уларнинг меҳнатини моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш мақсадида иш ҳақига қўшимча равишда ҳар ойлик устама ва озиқ-овқат тўловлари учун 83 900 000 (саксон уч миллион тўққиз юз минг) сум туман ҳокимлигига ажратилсин.
  3. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ф.Эрназаров ҳамда халқ депутатлари туман Кенгашининг маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси раиси Ф.Каримовлар зиммасига юклатилсин.

 

Халқ депутатлари Хонқа туман

Кенгаши раиси, туман ҳокими                               О.Жуманазаров